АГМКга қарши ўйиндаги мағлубиядан сўнг (1:2) "Насаф" устози Рўзиқул Бердиев ўз фикрларини билдирди.
Ўйин ҳақида
Рақибимиз тажрибали жамоа эди. Қолаверса уларнинг майдонида ҳаракат қилдик. Ўйинга келадиган бўлсак, жамоамиз бугун муносиб ўйин намойиш этди. Мағлубиятга лойиқ эмасдик, чунки кераклича вазиятлар ярата олдик. Лекин бугун ҳам, аввалги ўйинларда ҳам омад биздан очиқчасига юз ўгирмоқда. АГМКни бугунги ғалаба билан табриклаймиз.
"Насаф" голлар киритишда оқсамоқда
Футболда фақатгина яхши ўйиннинг ўзи учун очко берилмайди ёки жамоа жадвалда юқорига олиб чиқиб қўйилмайди. Бунинг учун очко тўплаш керак. Очко учун эса вазиятларни голга айлантириш керак. Балки бу рухий томонлама муаммога боғлиқдир. Ўйинларда ташаббусга эга бўлмоқдамиз. Муносиб ўйин кўрсатяпмиз. Лекин, нима учундир биздан омад юз ўгирмоқда.
Бугун кўпроқ қарши ҳужумлардан самарали фойдаланиб, ҳимояда мустаҳкам ҳаракат қилишимиз лозим эди. Лекин пенальти режамизни бузиб юборди. Кейинги вазиятда эса қарши ҳужумда хато қилдик, позицион ҳимояланишда ҳам камчиликка йўл қўйдик. Ўшандан сўнг биз янада кўпроқ вазият яратдик. Барчангиз кўрдингиз, ёш футболчимиз ҳаттоки бўш дарвозага ҳам гол кирита олмади. Бу унинг айби эмас. Жамоада руҳий тайёргарликни яхшилашга ҳаракат қиламиз.
Легионерлар ҳақида
Ҳали ҳужумчимиз ўйинга киришиб кета олмаяпти. Бугун унга имконият бергандик. Ўйлайманки, ҳужумчи бундан ҳам яхшироқ ҳаракат қилиши лозим.
Манба: championat.asia “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар