13:50 / 05.07.2020
2 616

"Барса" "Интер"ни супер рокировкага кўндирмоқчи

"Барса" "Интер"ни супер рокировкага кўндирмоқчи
“Барселона” раҳбарияти жамоада захира футболчиси бўлиб қолишга кўнмаётган Антуан Гризманн учун янги иш жойи қидирмоқда.
Каталонияликлар вазиятдан унумли фойдаланиб қолиш учун ўзлари қўлга кирита олмаган Лаутаро Мартинесни франциялик футболчига алмаштириш режасини ишга солмоқчи.

Гарчи Гризманнинг трансфери Лаутароникидан қиммат бўлса-да, “Интер” франциялик ҳужумчига тўлиқ эгалик қилмоқчи эмас. Бунга Гризманнинг катта миқдордаги маоши тўсқинлик қилмоқда. Шу боис миланликлар Гризманни бир-икки мавсумга, маошининг бир қисмини тўлаш шарти билан таркибга қўшиши мумкин. Бу вариант эса “Барселона”ни қониқтирмайди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » "Барса" "Интер"ни супер рокировкага кўндирмоқчи