date
views 2 593

Исмоилов асосий жангда Емельяненкони техник нокаутга учратди

Исмоилов асосий жангда Емельяненкони техник нокаутга учратди
Фото: «Sport Nation»
«АСА 107» (аралаш жанг) турнирининг асосий жангида Магомед Исмоилов техник нокаут ҳисобига Александр Емельяненкони мағлуб этди. Жанг Сочида 24 июль куни ўтказилди.

Жангнинг учинчи раундидаёқ ҳакам беллашувни тўхтатди. Бутун жанг давомида ташаббус Исмоилов тарафида бўлди — Емельяненко унга қарши бирон чора қўллай олмади. Учинчи раундда Емельяненконинг аҳволи ёмонлашди — юзида катта гематома ҳосил бўлиб, кўзлари қондан очилмай қолди. Жангни тўхтатган ҳакам Исмоиловнинг ғалабасини эълон қилди.

Фото: «Newsmma.net»
Оғир вазндаги ушбу жанг Москвада 3 апрелда ўтказилиши лозим эди, бироқ коронавирус сабабли қолдирилганди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Исмоилов асосий жангда Емельяненкони техник нокаутга учратди