22:00 / 15.08.2020
4 075

Ҳабиб Нурмагомедов ўзбек бренди BUKA борасида қандай фикр билдирди?

Ҳабиб Нурмагомедов ўзбек бренди BUKA борасида қандай фикр билдирди?
Айни дақиқаларда Москва шаҳрида UFCнинг енгил вазндаги чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов иштирокида матбуот анжумани давом этмоқда. Маълумки, ушбу россиялик чемпион билан ўзбек бренди "BUKA" ҳам ҳамкорлик қилади. Ушбу анжуман давомида ҳам шунга доир савол берилди. Яъни, сизни ва яқинларингизни ушбу бренд лагерида тез-тез кўришмоқда, деган саволга Ҳабиб қуйидаги тарзда жавоб қайтарди.

"BUKA Россиядаги жуда кўп ММА жангчиларини қўллаб-қувватламоқда. Нафақат Россия, балки Ўзбекистон, Қозоғистон, Тожикистон вакилларига ҳам молиявий томондан яхши шартномалар таклиф қилмоқда. Ўзига хос "PR"ларни амалга оширяпти. Улар билан ишлаш ёқимли. Ўз ишининг усталари, профессионаллар фаолият юритмоқда. "BUKA" билан ҳамкорлик қилаётган барча яқинларимнинг улардан кўнгли тўлмоқда. Бир сўз билан айтганда яхши ишлашмоқда", - деди Нурмагомедов.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Ҳабиб Нурмагомедов ўзбек бренди BUKA борасида қандай фикр билдирди?