Ҳамюртимиз Элдор Шомуродовнинг “Женоа” сафига ўтиши италиялик журналистлар, футбол жамоатчилиги ва кенг мухлислар эътибори марказида бўлиб турибди. Генуяликлар жаҳон футболига бир қатор катта номли ҳужумчиларни етказиб берган бўлса-да, сўнгги йилларда улар айни шу позицияда ҳаракат қилувчи футболчи масаласида қийинчиликка учрамоқда.
Жамоанинг неча йиллик ҳужумчиси Горан Пандев аллақачон 37 ёшда. Маттиа Дестро ўтган мавсум 8 та учрашувда майдонга тушиб, бирорта гол уришни уддалай олмади. Итальян ОАВ ичида энг катта обрўга эга бўлган нашрлардан бири ҳисобланган “Calciomercato” сўнгги пайтларда интернет сайтларида Шомуродовнинг “ўзбек Мессиси” дея эътироф этилишига муносабат билдирди.
“Ушбу лақаб унинг ташқи кўринишини кўрганимиздаёқ, ноўриндек туюлди. Икки футболчи ўртасида жисмоний жиҳатдан ўхшашлик мавжуд эмас. Шомуродовни техник имкониятлар ва хатти-ҳаракатлари томонидан ҳам аргентиналик футбол юлдузига менгзай олмаймиз. Марказий ҳужумчи позицияси вакили 190 сантиметр бўй ва 90 килограммга яқин вазни билан Леонинг ҳаракатларини такрорлаши қийин масала.
Кўриб турганингиздек, икки ҳужумчи ўртасида ўхшашлик деярли йўқ. Жисмоний жиҳатдан кўришимиз мумкинки, ўзбекистонлик футболчи классик марказий ҳужумчи. У бош билан яхши ҳаракат қила олади. Демак, уни Мессига эмас, кўпроқ Ибрагимовичга ўхшатиш ўринли бўлади.
Россияда кўрсатган 3 йиллик ажойиб ўйинлари тарихда қолиб кетди. Энди Европанинг қоқ марказида ўзини кўрсатиши, нималарга қодирлигини исботлаши зарур. А Серия дунёдаги энг чиройли чемпионатлардан бири сифатида уни ўзига тортган бўлиши мумкин. Аммо у шуни ҳам билиб қўйиши лозимки, Апеннин яримороли марказий ҳужумчилар учун анча қийин жой. А Серия кучли ҳужумчиларни жуда кўп маротаба тарбиялаб чиқарган.
Аммо катта ном билан ушбу биринчиликка қадам қўйган бир қатор футболчилар тез орада рақобатга дош беролмаганини яхши эслаймиз. Шомуродов рақобат ва қийинчиликлардан қўрқадиган йигит эмас. Унинг ҳужумчилик маҳоратига шубҳа билдиришдан йироқмиз. Аммо уни Мессига солиштирадиган жиҳатлари йўқ. Ўзбекистонлик футболчи кўпроқ Ибрагимовични ёдга солади”.
Юқорида “Calciomercato”нинг мақоласи тўлиқ таржима шаклида эътиборингизга ҳавола этилди. Биз ҳамюртимизга ишонамиз, уни қўллаб-қувватлаймиз. Уни алқовчи материаллар қатори мана шундай танқидий мақолаларнинг чиқиши ҳам қувонарли. Айниқса, бутун футбол оламида машҳур сайтлардан бири Ўзбекистон терма жамоаси ҳужумчисига эътибор қаратибдими, демак унда бунга арзийдиган ҳислатлар ҳам бор.
Келинг, очиғини тан олайлик! Юқорида айтилганидек, Элдорни аргентиналик тирик афсонага қиёслаш учун сабаблар жуда кам. Аммо “Calciomercato” тақдим этган вариант - Ибрагимович ҳам топ-классли ҳужумчи. Ва Шомуродов у каби ўйин кўрсата олса, бу биз учун хурсандчиликдан бошқа нарса бўлмайди.
Абдулвосид Валихонов тайёрлади
«Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас