12:56 / 24.10.2020
2 273

Ҳамзат Чимаев: «MMA’га келганимга уч йил бўлди, яна 3-4 йилдан кейин афсонага айланаман»

Ҳамзат Чимаев: «MMA’га келганимга уч йил бўлди, яна 3-4 йилдан кейин афсонага айланаман»
Фото: Instagram
Швециялик ёш яккакурашчи Ҳамзат Чимаев UFC чемпионлари Камару Усмон ва Исраэл Адесаня билан жанг қилишга тайёр экани ҳақида гапирди.

«Исраэл Адесаня туриб жанг қилишда яхши, бироқ у билан ҳали ҳеч ким кураш олиб бормаган. Ёэл Ромеро унга «стойка»да уч-тўртта зарба берди, бироқ у тўхтаб қолди ва ўзини тушунарсиз ўйинга отди. Ҳа, мен бу йигитни таслим қила оламан. Мен шунчаки уни йиқитаман ва шу билан ҳаммаси тугайди.

Камару Усмон ҳам яхши жангчи, аммо унда мендаги каби нокаутга учратадиган зарба йўқ, курашдаги салоҳиятим ҳам уникидан юқори. У қандай қилиб мени енгиши мумкин? Машғулот залида қаттиқ ишлар эканман, мени енгишнинг иложи йўқ.

Мен шунчаки ҳаммани калтаклаш ва нокаутга учратишда давом этишим керак. MMA’га келганимга бор-йўғи уч йил бўлди, бу мен учун бошланиши. Одамлар ўн йиллаб жанг қилиб UFC’га кира олмаслиги мумкин, мен эса бу ишни уч йилда амалга оширдим. Балки, уч-тўрт йилдан кейин афсонага айланарман. Кўрамиз
», — дейди Чимаев.

Келиб чиқиши Чеченистондан бўлган Ҳамзат 2020 йилнинг июль ойида UFC’да дебют қилди ва орадан ўн кун ўтиб, промоушендаги иккинчи жангини ўтказиб, рекордчига айланди. Чимаев сўнгги жангини сентябрь ойида ўтказди ва унда Жералд Мершартни биринчи раунддаёқ нокаутга учратди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Ҳамзат Чимаев: «MMA’га келганимга уч йил бўлди, яна 3-4 йилдан кейин афсонага айланаман»