10:30 / 16.11.2020
1 932

Диёр Имомхўжаев: «Пандемия шароитига қарамай барча мусобақаларни охиригача ўтказишга эришдик»

Диёр Имомхўжаев: «Пандемия шароитига қарамай барча мусобақаларни охиригача ўтказишга эришдик»
Профессионал футбол Лигаси (ПФЛ) бош директори вазифасини бажарувчи Диёр Имомхўжаев «Sport-TV» телеканали орқали эфирга узатилган кўрсатувда ташкилотдаги фаолияти ва раҳбарлик учун бўлиб ўтадиган бўлажак сайлов ҳақида гапирди.

- "Олдиндаги режаларимиз ҳақида гапирмай қўя қоламиз, улар амалга оширганимиздан кейин кўринади. Пандемия шароитига қарамай барча мусобақаларни охиригача ўтказишга эришдик, регламентга ўзгариш киритдик, клубларнинг бадал пулларини камайтириш борасида ишларни бошладик, янада ривожланишда давом этамиз.

Яна бир гап, яқинда ПФЛ раҳбарлиги учун сайловлар ўтказилиши ҳақида хабарлар чиқди. Аслида бизнинг соҳада бу нарса йўқ, лекин биз бу ишни албатта амалга оширамиз. Сайловда ютқазиб, ПФЛда ишламасам ҳам майли, аммо унга қадар ишлашда давом этамиз. 2022 йилга қадар аниқ режаларимиз бор. Агар имконият берилса ва ишонч билдирилса, бизга тажрибали одам керак бўлмайди. Шу ўринда ёшларга ишонч билдирган ҳолда, адолатни қарор топширишда куч бўлиб турган ЎФА президентига ўз миннатдорчилигимни билдираман.

Насиб қилса, яқин бир ой ичида яхши ўзгаришлар бўлади. Нималар бўлишини ўзингиз билиб оласиз
", - дейди ПФЛ бош директори вазифасини бажарувчи Диёр Имомхўжаев.

Эслатиб ўтамиз, август ойи охирида Диёр Имомхўжаев ўз вазифасидан озод этилгани ҳақида хабарлар янгради. Бир қанча муддатдан кейин Имомхўжаев ўз лавозимидан кетмаганини маълум қилди. Кейинчалик мавсум якунида ПФЛ бош директорлиги учун сайловлар ўтказилиши ҳақида хабарлар чиқди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Диёр Имомхўжаев: «Пандемия шароитига қарамай барча мусобақаларни охиригача ўтказишга эришдик»