08:35 / 29.11.2020
2 372

Футболни тушунмаганлар Шомуродов ҳақидаги гапирмасин!

Футболни тушунмаганлар Шомуродов ҳақидаги гапирмасин!
Элдор Шомуродов легионер сифатида мураккаб даврни бошдан ўтказяпти. Кучли бешлик чемпионатларида ўз ўрнини топиш ҳеч кимга осон бўлмаган. А Серия ҳам бежизга энг кучлилар қаторига киритилмаган.

Ўз олдига катта мақсадларни қўйган футболчи сифатида Элдор Шомуродов ҳам ўзи дуч келаётган қийинчиликлар, муаммоалар, синовлар ва айниқса, турли босимларни енгиб ўтиши шарт. Европа футболига кириш осон эмас. Бу ҳамма биладиган ҳақиқат.

Шунинг учун ҳам ўзбекистонлик легионер кўплаб мутахассислар, агентлар, мухлислар эътибори ва диққат марказида тургани табиий ҳол. Ўз навбатида, Элдор ҳақидаги фикрлар, тахминлар ва таҳлиллар ҳам турлича бўлмоқда. Халқимизда “ҳамма ўз қаричи билан ўлчайди”, деган гап бежизга айтилмаган.

Яқинда италиялик машҳур агент Марко Трабукки Шомуродов ҳақида ўз фикрларини билдирган эди.

Трабукки “Женоа” Шомуродовни трансфер қилиб катта хатога йўл қўйгани, бундан фақат “Ростов” ютгани, генуяликларнинг ўйин услуби Элдорга умуман мос келмаслигини, у ҳужумкор футбол кўрсатадиган ва таркибида Роман Ерёменко сингари моҳир плеймейкер бўлган жамоани танлаши кераклигини айтди.

Шунингдек, Трабукки Шомуродов Италия футболига мослаша олмай, тез орада ярим нархига Россияга кетишини ҳам алоҳида таъкидлади.
Унинг иддаолари эътиборсиз ва жавобсиз қолмади, албатта. Элдор Шомуродовнинг “Ростов”дан “Женоа”ага трансфер қилинишида бош бўлган ProSports Management компанияси мутахассиси Қаҳҳор Мўминов Трабуккининг гапларига кескин муносабат билдирди.

- Марко, яхши менежер бўлиши мумкин, лекин у футболни кам томоша қилади ва яхши тушунмайди. Ўзини худди италияликлардек тутгани каби, футбол билимдони эканини ҳам кўрсатмоқчи бўлади. Трабукки клубнинг собиқ директори билан алоқада ва шунинг учун шунақа бўҳтонлар тарқатиб юрибди.

Элдорда янги чемпионатга мослашиш жараёни кетяпти. Афсуски, жароҳат туфайли уч ҳафтани ўтказиб юборишга мажбур бўлди. Куни кеча, Генуя дербисида бошланғич таркибда майдонга тушди, яхши ўйнади, Скамакканинг биринчи голига ассистентлик қилди. Жамоаси муҳим учрашувда ғалаба қозонди. Футболдан ташқаридаги ҳаёти ҳам бир маромда давом этяпти, итальян тилини ўрганяпти. Ҳаммаси рисоладагидек давом этмоқда.

Роман Ерёменко – зўр футболчи, “Ростов”да Элдорга кўп ёрдам берган. Лекин Шомуродовга ҳаммаси бўлиб иккита голли пас оширган холос
, - деди Қаҳҳор Мўминов Марко Трабуккининг танқидига жавобан.

Элдор Шомуродов Россия премьер-лигасидан Италия жамоасига кўчиб ўтганидан бери жами тўртта учрашувда майдонга тушди. Иккита ўйинни бошланғич таркибда бошлади ва икки марта захирадан ўйинга қўшилди. Умуман олганда, вақт ўтгани сари унинг ўйинида ижоби ўзгаришлар, жамоага қўшилиб бораётгани кўзга ташланмоқда.

Шомуродов “Женоа” иштирокидаги беллашувларда ҳаводаги тўплар учун курашда, ҳужум ташкил қилишда фаол эканини таъкидлаш лозим. Кўпчиликка ҳужумчимизнинг ортга қайтиб ўйнаши ҳам маъқул келмоқда. Дебют голи ҳам пишиб келаётганига умид қиламиз.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Футболни тушунмаганлар Шомуродов ҳақидаги гапирмасин!