Россиянинг Екатеринбург шаҳрида 5 декабрь куни профессионал бокс кечаси ташкил этилади. Унда Сардор Музаффаров ҳам навбатдаги рейтинг жангини ўтказади.
Профессионал боксда уч йил олдин фаолиятини бошлаган 25 ёшли боксчимиз шу кунга қадар тўртта учрашувда рақиблари устидан зафар қучган. Сардор учта мағлубиятни эса, бирор марта ютқазмаган кучли боксчилардан қабул қилиб олган.
Айниқса, ўтган йили иккита жанг ўтказиб, ҳар иккисида ҳам имкониятни бой бергани аламли бўлди. Энди у мағлубиятлар тўридан чиқиб кетишга ҳаракат қилади.
Сардорнинг бу галги рақиби аввалгиларидан анча кучли ва тажрибали. Россиялик Евгений Чупраков 22 та жангни ўз фойдасига ҳал қилган ва шулардан 12 тасида рақибларини муддатидан олдин енгган. Уч марта мағлуб бўлган.
Музаффаров саккиз раундлик жангда жиддий рақиб синовидан ўтиши керак бўлади. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда