18:33 / 08.12.2020
2 912

Ўзбекистон Кубоги. «Пахтакор» «Сўғдиёна»га 8 та гол урди, «Машъал» «Шўртан» устидан ғалаба қозонди

Ўзбекистон Кубоги. «Пахтакор» «Сўғдиёна»га 8 та гол урди, «Машъал»  «Шўртан» устидан ғалаба қозонди
Фото: «Пахтакор» ФК
Футбол бўйча Ўзбекистон Coca-Cola Кубоги 1/8 финалидан ўрин сўнгги иккита учрашув 8 декабрь, сешанба куни бўлиб ўтди.

«Пахтакор» ўз майдонида «Сўғдиёна»ни қабул қилди ва рақиб дарвозасига 8 та тўп киритди. «Шерлар» сафида Игор Сергеев ва Эрен Дердийок дублга эришган бўлса, Драган Черан, Аброр Исмоилов, Достон Ҳамдамов ва Жавоҳир Сидиқов бир мартадан рақиб дарвозасини ишғол қилди. Меҳмонларнинг ягона жавоб тўпига Жамшид Болтабоев муаллиф бўлди.

Яна бир ўйин «Машъал» ва «Шўртан» ўртасида кечди. Аввалига ғузорликлар Шокир Йўлдошевнинг голидан кейин олдинга ўтиб олди. Бунга майдон эгалари 78-дақиқада Асадбек Жўрақуловнинг киритган тўпи билан жавоб қайтарди.

Асосий вақтда дуранг қайд этилгач, қўшимча бўлимларга мурожаат қилинди. Унда «Машъал» футболчилари Шерзод Темировнинг дубли эвазига ғалабани нақд қилди.

«Пахтакор» — «Сўғдиёна» 8:1
Голлар:
1:0 – 2 Сергеев, 2:0 – 19 Исмоилов, 3:0 – 28 Черан, 4:0 – 31 Сергеев, 5:0 – 53 Ҳамдамов, 6:0 – 57 Дердийок, 6:1 – 63 Болтабоев, 7:1 – 67 Дердийок, 8:1 – 72, пенальти Сидиқов.
«Пахтакор»: Санжар Қувватов, Ҳожиакбар Алижонов, Шерзод Аъзамов, Егор Кримец, Фарруҳ Сайфиев (Акромжон Комилов, 59), Аброр Исмоилов (Одилжон Ҳамробеков, 46), Сардор Собирхўжаев, Достонбек Ҳамдамов (Жавоҳир Сидиқов, 59), Драган Черан, Жалолиддин Машарипов, Игор Сергеев (Эрен Дердийок, 46).
«Сўғдиёна»: Ширинбой Абдуллаев, Сардор Қулматов, Искандар Шойқулов, Элёр Орифов, Аюбхон Нў‘монов, Санжар Рашидов (Жасур Ҳасанов, 46), Жамшид Болтабоев, Шоҳруз Норхонов, Санат Шихов (Нодирбек Куйбоков, 57), Жавоҳир Қаҳрамонов, Шаҳбоз Жўрабеков.
Огоҳлантиришлар: Кримец (17), Қулматов (49).

«Машъал» — «Шўртан» 3:1
Голлар:
0:1 – 41 Йўлдошев, 1:1 – 78 Жўрақулов, 2:1 – 103 Темиров, 3:1 – 106 Темиров.
«Машъал»: Шоҳруҳжон Эшбўтаев, Мўминжон Мелиев, Муҳаммадали Алиқулов, Жамолиддин Убайдуллаев, Сардор Абдураимов, Сирожиддин Қўзиев, Самандар Шукруллаев, Сардорбек Эминов, Ҳусниддин Маҳмудов, Муҳриддин Расулов, Абдумалик Норқобилов.
«Шўртан»: Акмал Рахимов, Шокир Йўлдошев, Элёр Омонжонов, Шербек Эшмуродов, Бекзод Сувонов, Ислом Шодмонов, Санжар Тўрақулов, Шаҳбоз Жўраев, Шахобиддин Самадов, Салоҳиддин Санақулов, Асадбек Самариддинов.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Ўзбекистон Кубоги. «Пахтакор» «Сўғдиёна»га 8 та гол урди, «Машъал» «Шўртан» устидан ғалаба қозонди