3 464
Рўзиқул Бердиев: Агар АГМК финалда ҳам бугунгидек ўйнаса, уларга ҳеч қандай имконият йўқ!
“Насаф” клуби Ўзбекистон Кубогининг ярим финалида Олмалиқда АГМКга қарши баҳсда ягона гол эвазига мағлубиятга учради ва мусобақани тарк этди. Гарчи қаршиликлар кўплаб имкониятлар яратганига қарамай, гол уришни уддалай олмадилар. Учрашув ниҳоясига етгач, “Насаф” бош мураббийи Рўзиқул Бердиев журналистларнинг саволларига жавоб қайтарди.
- Ўйлайманки, мавсум биз учун омадли келди. Асосий вазифамиз юқори ўринлардан бирини эгаллаш эди, буни йигитлар уддалади. Шунинг учун айтмоқчиманки, “Насаф” жамоасининг мухлислари фахрланса бўлади. Бугунги ўйинни жуда ёмон бошладик. Дастлабки дақиқаларда АГМКда ташаббус бўлишини билгандик. Шунга асосан яхши ҳимояланишимиз ва дарвозамиздан гол ўтказиб юбормаслигимиз керак эди. Афсуски, бу истагимиз амалга ошмади. Қолган 60-70 дақиқа давомида ўйин бизнинг устунлигимиз остида ўтди. Лекин футболда гол уриш керак. Гол урилмаса мағлубиятга учрайсиз. Бугун ўйинда устунлик қилган бўлсак-да, мағлубиятга учрадик. АГМК жамоасини ғалаба билан табриклайман ва кейинги учрашувда омад тилайман.
Агар АГМК финалда ҳам бугунги даражасида ўйнайдиган бўлса, уларга ҳеч қанақа имконият йўқ. Бу менинг шахсий фикрим.
Ҳали қарздорликлар тўлиқ бартараф этилгани йўқ. Баъзи жойларда қарздорликлардан тўлиқ қутулди, деган гап-сўзларни ўқияпман, ҳайронман, бундай маълумотни ким беряпти экан. Аммо бундай эмас. Ҳа, қисман беришди, аммо ҳали қарздорлик бор.
Мукофот ҳақида Намангандаги ўйиндан аввал ёзишди. “Навбаҳор”га қарши учрашувдан олдин ҳам, кейин ҳам биз клуб раҳбарлари билан учрашганимиз йўқ. Агар сюрприз қиладиган бўлишса, бу гап футболчиларга етиб келиши керак эди, мотивация бўлиш учун. Бироқ бу ҳақида бизга ҳеч ким гапирмади.
Жамоамизни тарк этиши мумкин бўлган ўйинчилар ҳақида мен ҳам эшитяпман. Ҳа, шартномаси тугаётган футболчилар бор. Ҳаммасини вақт кўрсатади. Биз ҳали раҳбарият билан ўтириб кейинги режа ҳақида гаплашганимиз йўқ, - деди Рўзиқул Бердиев. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда