23:03 / 22.12.2020
1 395

2020 йилнинг энг яхши икки боксчиси аниқланди

2020 йилнинг энг яхши икки боксчиси аниқланди
Коллаж: «Дарё»
Боксга асосланган машҳур The Ring журнали 2020 йилнинг энг яхши икки боксчиси номини маълум қилди. Унга кўра, оғир вазн тоифасида WBC чемпиони Тайсон Фьюри ва енгил вазн тоифаси мутлақ чемпиони Теофимо Лопес журнал талқинига кўра энг яхши дея эътироф этилган.

32 ёшли Фьюри 2020 йилда битта жанг ўтказди. Британиялик боксчи февраль ойида Деонтей Уайлдерга қарши кечган жангнинг еттинчи раундида рақибини техник нокаутга учратди ва ундан WBC камарини тортиб олди. Фьюри профессионал боксда 31 жанг ўтказиб, 30 ғалаба (21 таси нокаут) ва бир дуранг қайд этган.

23 ёшли Лопес ҳам 2020 йилда битта жангда иштирок этди. Октябрь ойида у украиналик боксчи Василий Ломаченкони мағлуб этиб, ўзининг IBF камарини ҳимоя қилган ҳолда, рақибидан WBA ва WBO камарларини тортиб олди. Америкалик боксчи проф рингда 16 жангдан (12 нокаут) буён мағлубият нималигини билмай келмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Спорт » 2020 йилнинг энг яхши икки боксчиси аниқланди