Якунига етган мавсумда қийин иқтисодий аҳволига қарамасдан, юқори натижаларга эришган Қаршининг «Насаф» жамоаси молиявий муаммолар исканжасида қолган. Биздаги маълумотларга қараганда, клубдаги вазият издан чиққан.
Пандемия даврида бошқалар каби молиявий қийинчиликларга учраган Қашқадарё клуби футболчилар олдидаги 6 ойлик қарзларининг ярмини деярли икки ой муқаддам узишга эришган. Бироқ қолган қисми ҳақида ҳозирча ҳеч қандай гап йўқ.
Шахси сир тутилишини сўраган Sports.uz манбаси томонидан маълум қилинишича, клуб бош менежери Сергей Кучеренко 28 декабрда ватанига жўнаб кетиши ва унгача тўлиқ қарзлар ҳамда мукофот пулларини тўлаб беришни ваъда қилган. Амалда эса, юқорида айтиб ўтилган ҳеч бир ишни бажармай, юртига «қочиб кетган».
Раҳбариятнинг ваъдаларига ишонган ҳолда, бир қатор футболчилар кун кўриш учун турли манбалардан қарз олишга мажбур бўлишган. Ҳатто, муддати кечикканлиги сабаб баъзиларнинг уйига МИБ ходимлари борган.
Шунингдек, қаршиликлар кумуш медалларни тақиш маросимларини ҳам ўтказишмаган, футболчиларга медаллар берилмагани айтилмоқда. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда