09:30 / 12.01.2021
992

Илёс Зейтуллаев: «Ювентус»нинг Элдор Шомуродовга қизиқиш билдираётгани Ўзбекистон учун жуда муҳим

Илёс Зейтуллаев: «Ювентус»нинг Элдор Шомуродовга қизиқиш билдираётгани Ўзбекистон учун жуда муҳим
Фото: «Матч ТВ»
«Ювентус» клуби ва Ўзбекистон терма жамоаси собиқ футболчиси Илёс Зейтуллаев «Женоа» ҳужумчиси Элдор Шомуродовнинг туринликлар жамоасига ўтиши мумкинлиги ҳақидаги хабарларга муносабат билдириб ўтди.

- "Бу хабарни эшитиб жуда хурсанд бўлдим, чунки бу Ўзбекистон учун муҳим. Бизнинг футболчиларга дунёнинг топ-клубларидан қизиқиш бўлаётгани ҳақидаги янгиликлар ҳар куни ҳам янграйвермайди.

Ҳамюртим, умуман олганда чет эллик исталган футболчининг Италия чемпионатига ўтиши, бунинг устига унга мослаша олиши нақадар қийинлигини жуда яхши тасаввур қиламан.

Элдорга ҳар қандай қийинчиликка қарамай ҳар бир машғулот ва ўйинда ўзини кўрсата олишини тилайман. Шукурки, ҳозир у бу ишни уддаламоқда — сўнгги ўйинларда жуда яхши кўринмоқда: жисмоний ва руҳий томондан яхши формада, у ҳақида яхши гаплар айтилмоқда.

Мен эксперт ва инсайдер эмасман, бироқ ўзимни тажрибамдан келиб чиқиб гапирсам, ҳаётда ҳамма нарса бўлади. Менимча, «Ювентус» ҳақида маълумот ташқарига чиқдими, демак, қизиқиш ҳақиқатдан ҳам мавжуд. Ахир клуб Моратага ўринбосар қидирмоқда.

А Серия етакчи клублари даражасига чиқа оладими? Элдор — жуда иқтидорли ўйинчи ва шу даражани кўрсатишда давом этса, у ҳолда бунинг учун барча имкониятга эга.

Ҳозир «Женоа»га ўрнашиб олиш муҳим, яхши футбол намойиш қилишда давом этиш керак. Насиб қилса «Лацио», «Милан», «Интер» ёки «Ювентус»дан қизиқиш бўлиб қолади.

Шахсий фикримча, Элдорга грандлардан бўлаётган қизиқишга аввало футболчининг ўзи сабабчи. Сенда энг яхши агентлар бўлиши мумкин, бироқ футбол ўйнашни билмасанг, улар сенга ёрдам бера олмайди — агентлар сенинг ўрнингга майдонга чиқмайди
", - дейди Илёс Зейтуллаев.

Зейтуллаев футболчилик фаолияти мобайнида А Серияда иккита ўйин ўтказган (2005 йил «Режина» сафида). Ундан аввал «Ювентус» ёшлар жамоасида ҳаракат қилган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)