09:30 / 29.01.2021
2 235

Конор Макгрегор UFC’даги фаолияти давомида қанча маблағ ишлаб топгани ҳисоблаб чиқилди

Конор Макгрегор UFC’даги фаолияти давомида қанча маблағ ишлаб топгани ҳисоблаб чиқилди
Фото: The Sun
Икки вазн тоифасида UFC собиқ чемпиони Конор Макгрегор (22-5) промоушендаги фаолияти давомида қанча маблағ ишлаб топгани маълум қилинди. The Sports Daily маълумотларига кўра, Конор UFC’даги 13 та жангидан 20 миллион 102 минг доллар ишлаб олган.

Мазкур ҳисоб-китоблардан ирландиялик спортчининг фақат кафолатланган гонорарлари ва жанг натижасидан олган бонуслари ўрин олди. Телевизион ҳуқуқлар сотилишидан тушадиган улуш ва бошқа шунга ўхшаш даромадлар ҳисобга олинмаган.

Қуйида Макгрегор ҳар бир мусобақада қанча маблағ ишлаб топгани билан танишинг:
UFC on Fuel TV (Маркус Бримейж) — 24 минг доллар
UFC Fight Night (Макс Ҳоллоуэй) — 82 минг доллар
UFC Fight Night (Диегу Брандан) — 82 минг доллар
UFC 178 (Дастин Порье) — 200 минг доллар
UFC Fight Night (Деннис Зифер) — 220 минг доллар
UFC 189 (Чед Мендес) — 580 минг доллар
UFC 194 (Жозе Алдо) — 590 минг доллар
UFC 196 (Нейт Диас) — 1 млн 90 минг доллар
UFC 202 (Нейт Диас) — 3 млн 90 минг доллар
UFC 205 (Эдди Альварес) — 3 млн 90 минг доллар
UFC 229 (Ҳабиб Нурмагомедов) — 2 млн 980 минг доллар
UFC 246 (Дональд Серроне) — 3 млн 60 минг доллар
UFC 257 (Дастин Порье) — 5 млн 20 минг доллар
Жами — 20 млн 102 минг доллар.

Эслатиб ўтамиз, Конор 24 январь куни бўлиб ўтган UFC 257 мусобақасининг асосий жангида Дастин Порьега мағлуб бўлди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Конор Макгрегор UFC’даги фаолияти давомида қанча маблағ ишлаб топгани ҳисоблаб чиқилди