19:38 / 15.04.2021
2 997

ОЧЛ-2021. Биринчи кунги барча ўйинларда урилган голлар ва хавфли вазиятлар

ОЧЛ-2021. Биринчи кунги барча ўйинларда урилган голлар ва хавфли вазиятлар
Кеча ОЧЛ гуруҳ босқичидан ўрин олган дастлабки 6 учрашув бўлиб ўтди. Ўзбекистон чемпиони "Пахтакор" клуби Эроннинг "Трактор" клуби билан 3:3 ҳисобида дуранг ўйнаганидан хабарингиз бор. Ушбу гуруҳдан ўрин олган иккинчи баҳсда БААнинг "Шаржа" клуби Ироқнинг "Эйр Форс" клубини 1:0 ҳисобида таслим қилди. "Шаржа" сафида ўзбекистонлик Отабек Шукуров доимгидек тўлиқ ўйнади.

"B" гуруҳи
"Пахтакор" - "Трактор" 3:3
Голлар:
Черан 69, Муҳитдинов 75, Эркинов 82 - Дежага 53 пенальти, Аббосзода 56, 85 пенальти.

"Шаржа" - "Эйр Форс" 1:0
Гол:
Ба Вазир 62.

"D" гуруҳида иккала баҳсда ҳам дуранг қайд этилди. Иорданиянинг "Ал Виҳдат" клуби Саудия Арабистони вакили "Ал Насср"дан очко тортиб олди - 0:0. Хави бошчилигидаги "Ал Садд" эса Эроннинг "Фулад" жамоаси билан дуранг ўйнади - 1:1.

"D" гуруҳи
"Ал Виҳдат" - "Ал Насср" 0:0


"Ал Садд" - "Фулад" 1:1
Голлар:
Абдурисаг 89 - Чимба 61.

"E" квартетида Эроннинг "Персеполис" клуби БААнинг "Ал Ваҳда"сини 1:0 ҳисобида таслим қилди. Ўз тарихида илк бор гуруҳ босқичида иштирок этаётган Ҳиндистон чемпиони "Гоа" клуби эса сенсацион тарзда Қатарнинг "Ал Райан" клуби билан дуранг ўйнади - 0:0.

"E" гуруҳи
"Персеполис" - "Ал Ваҳда" 1:0
Гол:
Саид Жалол Ҳуссайни 40.

"Гоа" - "Ал Райан" 0:0

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » ОЧЛ-2021. Биринчи кунги барча ўйинларда урилган голлар ва хавфли вазиятлар