20:24 / 05.05.2021
1 195

Суперлига. "Қўқон-1912" Андижонда ғалаба қозонди

Суперлига. "Қўқон-1912" Андижонда ғалаба қозонди

Суперлига 7-туридан ўрин олган яна бир баҳс ўз ниҳоясига етди. Андижонда зтказилган "Водий дербиси"да "Қўқон-1912" "Андижон" устидан ишончли ҳисобда ғалаба қозонди - 1:2!
Дастлаб, 3-дақиқада тезкор гол киритиб олган қўқонликлар ўйинда назорати қўлга олишди ва тайм сўнгида ҳисобни йириклаштиришга муваффақ бўлди. Иккинчи тайм якуни арафасида бироз назоратни қўлдан чиқаришгач эса, "Андижон" вазиятдан унумли фойдаланиб, Боакйэнинг голи эвазига қайтиш амалга оширди. Бироқ шу ҳисоб ўйин якунига қадар ўзгармади: "Водий дербиси"да қўқонликлар ғолиб!
Шу тариқа, очколари сонини 12 тага етказиб олган "Қўқон-1912" 2-ўриндаги "Сўғдиёна"га онлайн турнир жадвалида етиб олди. Жиззах клубининг ўйини эса айни дақиқаларда старт олади. "Андижон" эса 4 очко билан 12-ўринда қолмоқда.

АНДИЖОН – ҚЎҚОН-1912 - 1:2
Голлар: Муҳаммаданас Ҳасанов 3, - 0:1. Мўмин Мелиев 45+1, - 0:2. Мартин Боаке 75, - 1:2 (Иззатилла Абдулҳақов).
Амалга оширилмаган пенальти: Жасур Жалолиддинов 87 (дарвозабон).
"Андижон": 32.Жавоҳир Қиличев, 5.Абдувоҳид Ғуломов, 7.Мартин Боаке, 9.Камрон Саидазимов (17.Фарҳоджон Соҳибжонов, 76), 10.Жасур Жалолиддинов, 14.Дониёр Исмоилов (20.Иззатилла Абдулҳақов, 64), 23.Мардон Абдуллаев (28.Суннатилло Ҳамиджонов, 76), 33.Дониёр Абдуманнопов, 49.Пламен Димов, 70.Диёр Раҳимқулов, 77.Муҳаммад Исаев (8.Бахтиёр Қосимов, 58).
Захира: 44.Жасурбек Умрзоқов, 4.Усмонали Исмоналиев, 6.Иброҳим Отахонов, 11.Абдулҳай Исмоилов, 18.Абдуғани Камолов.

"Қўқон-1912": 1.Музаффар Абдуллаев (46.Хуршид Хўжаев, 90+2), 5.Славко Лукич, 8.Фарҳод Бекмуротов, 10.Шоҳназар Норбеков (9. Ҳамидулло Абдуҳамидов, 90+2), 11.Мўминжон Мелиев (14. Аваз Маматхўжаев, 62), 13.Сардор Азимов (7. Асадбек Собиржонов, 62), 22.Муҳаммаданас Ҳасанов, 23.Александр Мерзляков, 33.Иван Йосович, 70.Мурод Холмуҳаммедов, 91.Якуба Бамба (20.Иқбол Маликжонов, 52).
Захира:  3.Бобур Акбаров, 4. Илҳом Ваҳобов,  18. Анвар Хожимирзаев, 99. Андрей Сидоров.
Огоҳлантиришлар: Мўмин Мелиев 21, Славко Лукич 25, Муҳаммад Исаев 38, Мурод Холмуҳаммедов, Абдувоҳид Ғуломов 72, Жасур Жалолиддинов 76, Иқбол Маликжонов 83, Фарҳод Бемуротов 87.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Спорт » Суперлига. "Қўқон-1912" Андижонда ғалаба қозонди