date
views 7 014

Сер Алекс Фергюссонинг рамзий терма жамоаси

Сер Алекс Фергюссонинг рамзий терма жамоаси

«Манчестер Юнайтед»га 28 йил мобайнида мураббийлик қилган афсонавий Сер Алекс Фергюссон ўз қўл остида тўп сурган футболчилардан иборат рамзий терма жамоасини тузиб чиқди. Бу ҳақда stadion.uz сайти хабар бермоқда. Демак, Фергининг «орзулар жамоаси»дан қуйидаги футболчилар жой олишди.

Дарвозабон:
1. Петер Шмейхел

Ҳимоячилар
2. Гарри Невилл
3. Яп Стам
4. Рио Фердинанд
5. Денис Ирвин

Ярим ҳимоячилар
6. Рой Кин
7. Пол Скоулз
8. Криштиану Роналду
9. Раян Гиггз

Ҳужумчилар
10. Рууд ван Нистелроой
11. Эрик Кантона

Эътиборли жиҳати бу таркибга «Манчестер Юнайтед»нинг икки афсонаси Уэйн Руни ва Девид Бекхемлар киритилмади.

Фергюссонинг рамзий терма жамоаси ҳақида ортиқча гап сўзга ўрин бўлмаса керак. Ҳар бир нуқтада ўз даврининг энг буюк футболчилари жойлашган.

Манба: www.furkat.uz
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Сер Алекс Фергюссонинг рамзий терма жамоаси