13:30 / 13.06.2021
2 022

Самарқандлик ёш чавандоз Германияда ўтган халқаро мусобақада ғолиб бўлди


Ўсмирлар ўртасида Германиянинг Ҳаген шаҳрида от спортининг конкур йўналиши бўйича 9-10 июн кунлари ўтган Future Champions 2021 халқаро мусобақасида самарқандлик ҳамюртимиз Абдураҳмон Абдуллаев олтин ва кумуш медалларни қўлга киритди.

Машҳур Hof Kasselmann от спорти мажмуасида ўтган мусобақада 22 давлатдан 363 нафар ёш чавандоз иштирок этди. Мусобақанинг биринчи куни ҳамюртимиз «Дукато» лақабли отда 140 см баландликдаги тўсиқлардан ўтиш дастурида энг яхши натижани кўрсатиб, 1-ўринни қўлга киритди. Ушбу спортчимиз иккинчи куни «Гофорит» лақабли тулпорда кумуш медалга сазовор бўлди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Самарқандлик ёш чавандоз Германияда ўтган халқаро мусобақада ғолиб бўлди