23:00 / 25.07.2021
2 742

Элнур Абдураимов ва Дилшодбек Рўзметовнинг навбатдаги босқичдаги рақиблари маълум бўлди


Бугун бокс мусобақалари доирасида рингга кўтарилган Элнур Абдураимов ва Дилшодбек Рўзметовнинг навбатдаги босқичдаги рақиблари ҳам маълум бўлиб улгурган.

Унга кўра, Абдураимов 31 июль куни 1/8 финал доирасида 2019 йилги Осиё чемпиони Тожикистон вакили Баҳодур Усмонов билан куч синашади.

Рўзметовнинг 28 июль кунги рақиби эса амалдаги Европа ўйинлари чемпиони, Европа минтақавий квалификацион турнири ғолиби асли кубалик бўлган, Озарбайжон шарафини ҳимоя қилаётган Алфонсо Домингес бўлади. Рўзметов ушбу рақиб билан 2019 йил Екатеринбург шаҳрида бўлиб ўтган жаҳон чемпионати чорак финалида тўқнаш келиб ғалабага эришган эди. Домингес бу сафар реванш олишга ҳаракат қилиб кўради.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Элнур Абдураимов ва Дилшодбек Рўзметовнинг навбатдаги босқичдаги рақиблари маълум бўлди