3 671
«Қўлимни булғамоқчи эмасман». Икки дзюдочи исроиллик спортчига қарши жанг қилишдан бош тортиб, Олимпиадани тарк этди
Фото: Халқаро дзюдо федерацияси/Тоҳар Бутбул
«Сиёсатсиз спорт» шиори бир четда дам оляпти. Токиодаги Олимпиадада миллатлараро ва динлараро жуда катта низолар юз беряпти. Аллақачон икки нафар дзюдочи Исроил вакилига қарши татамига чиқишни хоҳламагани учун мусобақадан четлатилди.
Халқаро Олимпия қўмитаси бу вазият юзасидан ҳеч қандай муносабат билдирмади. Наҳотки Олимпиадада ҳам футболдаги каби зиддиятли мамлакат спортчилари қуръа ташлаш маросимидан сўнг мусобақадан қатнашишдан бош тортишни бошлайди?
Исроил вакилига қарши жанг қилишдан бош тортган жазоирлик спортчи Олимпиададан четлатилди
Олимпиада ўйинлари сабаб урушлар тўхтаган вақтлар ўтиб кетди. Энди Олимпиадада мамлакатлар ва халқлар ўртасидаги қарама-қаршилик кучайиб бормоқда. Жазоирлик дзюдочи Фетҳи Нурин (-73 кг) қуръадан сўнг дарҳол беллашувлардан воз кечди. Иккинчи босқичда унга исроиллик Тоҳар Бутбул қарши келиши мумкин эди. Бу мамлакатлар ўртасида дипломатик алоқалар узилганига 30 йил бўлди.
"Қўлимни булғашни хоҳламайман. Бу охирги қарорим. Бу лаҳзалар учун анчадан буён тайёргарлик кўрардик, лекин қуръа натижаси бизни ҳайрон қолдирди", - деди Фетҳи Нурин.
Собиқ дзюдочи ва ҳозирда Нуриннинг мураббийи бўлган Омар Бенихлеф ҳам шогирдини қўллаб-қувватлади. Ватанида Нуриннинг қилган иши қаҳрамонликка тенглаштирилди ва унга ҳурмат кўрсатилмоқда.
Фото: Twitter/Фетҳи Нурин
Бу ҳолат кейин ҳам такрорланди
Жазоирлик спортчининг ўрнини эгаллаган суданлик Муҳаммад Абдалрасул ҳам Бутбул билан жанг қилишдан бош тортди. У ҳам худди Нурин сингари сиёсий вазият сабаб шу қарорга келганди. Шундан кейин исроиллик дзюдочига араб мамлакатларидан бошқа вакил дуч келмади, шундай бўлса-да, Олимпиада медалини қўлга киритиш унга насиб этмади.
Фото: Халқаро дзюдо федерацияси/Муҳаммад Абдалрасул
Бундай олиб қараса, вазият анча жиддий. Бошқа спорт турларида ҳам бу ҳол содир бўлмаслигига ҳеч ким кафолат бермайди. Муаммони фақат ХОҚ ҳал қилиши мумкин.
Олимпиадада зиддиятли мамлакат спортчиларини қуръа вақтида ажратиб юборишдан бошқа чора йўқми?
Исроиллик дзюдочига қарши татамига чиқишдан бош тортган спортчиларга ягона таҳдид Халқаро дзюдо федерациясидан келиши мумкин. Ташкилот аллақачон бу борада баён берди: «Дзюдо федерацияси ҳеч қандай дискриминацияга йўл қўймайди ва бирдамлик принципларини ёқлайди».
Фото: Getty Images/Саид Моллайи
2019 йилда шунга ўхшаш вазият содир бўлганди. Ўшанда эронлик дзюдочи Жаҳон чемпионатида исроиллик спортчига қарши татамига чиқишдан бош тортгани учун дзюдо федерацияси уни 4 йилга барча мусобақалардан четлатганди. Саид Моллайи раҳбарият талаби билан исроиллик дзюдочига қарши жанг қилмаганини исботлаб бера олганди. Бу тақиқ Саидга таъсир қилмади.
У фуқаролигини ўзгартирди ва Токиога Мўғулистон вакили сифатида ташриф буюрди. Собиқ эронлик спортчи Исроил вакилига қарши татамига чиқишга қарши эмас.
ХОҚ муносабат билдирмасликда давом этса, у ҳолда яқин орада худди футболда бўлгани каби зиддиятли мамлакатлар вакиллари қуръадаёқ бир-бирига дуч келмаслиги чоралари амалга татбиқ этилиши катта эҳтимол. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
НАТО собиқ қўмондони: “Путин Украинанинг тахминан 20 фоизини қўлга киритади”
АҚШ Исроилга пули тўланган бульдозерларни бермади
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
Трамп Путинга қўнғироқ қилиб, Украинадаги урушни муҳокама қилди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Тошкентда «закладчик»ни калтаклаган уч нафар шахс қўлга олинди (видео)