Месси туфайли ПСЖнинг ўн футболчиси янги жамоа қидиради

“Барселона”дан кетган Лионель Мессини ўз сафига қўшиб олганидан кейин ПСЖ раҳбарияти биринчи жамоанинг ўн нафар футболчисини сотиб юборадиган бўлди.
Sport.es нашри тарқатаётган хабарларга қараганда, парижликлар, биринчи навбатда, ярим ҳимоячилардан Идрисс Гуйе ва Андер Эррера, ҳужумчи Мауро Икарди билан хайрлашади. Шу ўринда, Лионель Месси ўз ҳамюрти Мауро Икарди билан чиқиша олмаслигини таъкидлаш лозим. Икарди айнан Мессининг талаби билан Аргентина терма жамоасига жалб этилмайди.
Шунингдек, Маурисио Почеттино келаси мавсумда Тило Керер, Абду Диалло, Рафинья, Сержио Рико, Лейвен Курзава ва Пабло Сарабия каби яна бир неча футболчига имконият бермаслигини маълум қилган.
ПСЖ мавсум оралиғида Лионель Мессидан ташқари Жоржиньо Вейналдум, Жанлуижи Доннарумма, Ашраф Ҳакими, Серхио Рамос ва Данило Перейра каби юлдузларни ўз сафига қўшиб олди.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!Sport.es нашри тарқатаётган хабарларга қараганда, парижликлар, биринчи навбатда, ярим ҳимоячилардан Идрисс Гуйе ва Андер Эррера, ҳужумчи Мауро Икарди билан хайрлашади. Шу ўринда, Лионель Месси ўз ҳамюрти Мауро Икарди билан чиқиша олмаслигини таъкидлаш лозим. Икарди айнан Мессининг талаби билан Аргентина терма жамоасига жалб этилмайди.
Шунингдек, Маурисио Почеттино келаси мавсумда Тило Керер, Абду Диалло, Рафинья, Сержио Рико, Лейвен Курзава ва Пабло Сарабия каби яна бир неча футболчига имконият бермаслигини маълум қилган.
ПСЖ мавсум оралиғида Лионель Мессидан ташқари Жоржиньо Вейналдум, Жанлуижи Доннарумма, Ашраф Ҳакими, Серхио Рамос ва Данило Перейра каби юлдузларни ўз сафига қўшиб олди.
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг































Изоҳлар 0
…