
Тошкентда тезкор шахмат бўйича «Zakovat Gambit» мусобақаси финал босқичининг биринчи кунги баҳслари ниҳоясига етди.

Жаҳон чемпионлари — Вишванатан Ананд ва Рустам Қосимжонов.
Бешта гуруҳ орсида энг кучли таркибга эга А гуруҳида Нодирбек Абдусатторов 100 фоиз натижа билан пешқадам бўлиб турибди. У, жумладан 2-турда қора доналарда ўйнаб шахматимиз афсонаси, ўн еттинчи жаҳон чемпиони Рустам Қосимжоновни ҳам мағлуб этди, деб хабар бермоқда «Marifat.uz».
5-турдан кейинги вазият:
1. Нодирбек Абдусатторов – 5 очко.
2. Рустам Қосимжонов – 3,5.
3. Ортиқ Ниғматов – 3.
4. Жавоҳир Синдоров – 3.
5. Шамсиддин Воҳидов – 3.
6. Нодирбек Ёқуббоев – 3.
7. Жаҳонгир Воҳидов – 2,5.
8. Темур Гареев – 1.
9. Саидали Йўлдошев – 0,5.
10. Бобур Сатторов – 0,5.
Мусобақа эртага якунига етади.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар