22:57 / 20.08.2021
2 302

Шуҳрат Мақсудов: "Бунёдкор" икки ўт орасида қолиб кетди"

Шуҳрат Мақсудов: "Бунёдкор" икки ўт орасида қолиб кетди"
Coca Cola Ўзбекистон кубоги 1/8 финалидан ўрин олган "Бунёдкор" ва "Навбаҳор" жамоалари ўртасидаги учрашувдан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида "Бунёдкор" бош мураббийи Шуҳрат Мақсудов қатнашди.

"Бугун жанговар ўйин кўрдик, футболчиларимизга раҳмат айтмоқчиман. Барча ходимларимизга ҳам миннатдорчилик билдираман. Уч ойдан буён маош олмаяпмиз, клубдагилар ҳам ўйин ҳақида ўйлашяпти, ҳам бошқа харажатларни ўйлашяпти. Ҳомийимиз аввал жамоага таянч бўлиб, катта ёрдам бераётганди, эндиликда клубни ҳокимликка ўтказмоқчи бўлишди, жамоа қийин аҳволда қолди. Бугунги ўйин учун йигитларга раҳмат, "Навбаҳор"га эса кейинги ўйинларда омад тилайман.

Қайсидир жамоа кучли футболчиларни олиб келиб, уларга суянади. Мен эса ҳозирда фақат таркибимиздаги футболчиларга ишонч билдираман. Бугун айрим ёшларга маҳорат етишмади, бироқ ҳозирги авҳолимиз шунақа.

Йигитларга ҳисобни сақлаб қолиш учун кўрсатма бермагандим, албатта, натижа тўғрисида ҳам ўйлаймиз. Футболчиларга танаффусда "Навбаҳор" ютқазаётгани сабаб олдинга ўтади, шунга қарамай, энг яхши ҳимоя ҳужум эканлигини тушундирдик. Атайин ҳимояга ётиб олганимиз йўқ. Барча жамоалар қатори биз ҳам рақибни ўйиндан олдин ўрганамиз. Бусиз иложи йўқ. Жамоамизнинг бу йилги селекция ишлари кўнгилдагидек бўлмаган, шу боис, иложи борича мухлисларни хурсанд қилиш учун майдонга тушиб, ғалаба қозонишга интилишни хоҳлаймиз", — дейди "қалдирғочлар" мураббийи.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Шуҳрат Мақсудов: "Бунёдкор" икки ўт орасида қолиб кетди"