
“Барселона” клубдан кетишдан бош тортаётган франциялик ҳимоячи Самюэль Умтитини 31 августга қадар бошқа жамоага бериб юбормоқчи.
Анчадан бери асосий таркибдан четда қолаётган Умтитига ёз бўйича турли жамоалардан таклифлар бўлди. Бироқ, у захирада ўтириб бўлса ҳам, Каталония клубидан мўмай маош олиш мақсадида бирорта таклифни қабул қилмади.
Айни пайтда Рональд Куманга умуман керак бўлмай қолган ҳимоячига “Монако” ва “ Ницца”дан қизиқиш бўлмоқда. Каталония суперклуби хўжайинлари агар Европа Чемпионлар лигасида иштирок этмайдиган жамоа Умтитига оғиз солса, ҳимоячини бепул бериб юборишга ҳам тайёр эканини билдирди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар