22:15 / 10.09.2021
2 965

Жасур Абдураимов: "Истеъфо? Буни раҳбарият ҳал қилади"

Жасур Абдураимов: "Истеъфо? Буни раҳбарият ҳал қилади"
Суперлиганинг 17-туридан ўрин олган "Металлург" - "Пахтакор" (0:3) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Жасур Абдураимов фикрларини билдириб ўтди.

"Пахтакор" бизга нисбатан кучли жамоа эканлиги маълум. Биз ҳаракат қиляпмиз. Доимгидек оддий хатолардан гол ўтказиб юбордик. Лекин йигитлар ҳаракат қилишмоқда. Футболчиларнинг сифати ўз сўзини айтмоқда. Дейлик Драган Черан. Қаранг у марказда тўпни қандай назорат қилмоқда. Жамоамизда бундай футболчи йўқ. Истеъфо ҳақида савол туғилиши мумкин. Барчасини раҳбарият ҳал қилади. Агарда эртага раҳбарият кетасан деса, таббийки саволлар туғилмайди. Клуб билан шартномам бор. Таркибга ёшларни жалб қилдик. Бу шунчаки оддий ҳолат эмас. Мавсум ўртасидамиз. Хатолар ва камчиликлар бўлади", - дейди Жасур Абдураимов.

- Станислав Андреевни биринчи бўлимнинг ўзида алмаштирдингиз. Унинг ўйинидан қониқиш ҳосил қилдингизми?
- У 4-5 маротаба хатога йўл қўйди. Балки ўйинга мослашиб кета олмагандир. Аммо ортиқча эътирозим йўқ. Ёшларга ўзини кўрсатиши учун имконият беряпмиз. Аброр Тошқўзиев майдонга тушгач хатолар камайди.

- "Металлург" турнир жадвалида хавфли ҳудудга тушиб қолди. Жамоани қутқариш учун нимани ўзгартириш керак?
- Ҳозирда руҳий томондан бироз қийин бўлмоқда. Машғулотларда барча бирдек ишлаяпти. Мавсум ўртасида таркибни ўзгартирдик. Агар бизда 2-3 ой йиғинлар ўтказишга вақт бўлганида бу жараён осонроқ кечарди. Осон эмас.

- Нима, деб ўйлайсиз стадионларга мухлисларни қайтариш вақти келдими?
- Менинг ўйлашимча мухлислар стадионларга келиши керак. Биз мухлислар учун ўйнаймиз. Бу ўз таъсирини ўтказмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Жасур Абдураимов: "Истеъфо? Буни раҳбарият ҳал қилади"