2 928
Улуғбек Бақоев "ифлос футбол" ҳақида: "Атлетико" 10 йилдан буён шундай ўйнамоқда. Асосийси натижа..."
Суперлиганинг 18-туридан ўрин олган "Сўғдиёна" - "Бунёдкор" (0:0) учрашувидан кейин мезбонлар бош мураббийи Улуғбек Бақоев ўз фикрларини билдирди.
"Тўғрисини айтганда бизнинг ўйинимиз яхши таассурот қолдирмади. "Бунёдкор" биздан яхшироқ ўйнади. Балки руҳий ҳолат билан боғлиқдир. Дуранг ҳам натижа. Барча жамоалар очколар учун курашишмоқда. Кейинги баҳсларга тайёргарлик кўрамиз. "Бунёдкор"га кейинги ўйинларда омад тилайман", - дейди Улуғбек Бақоев.
- Бугун VAR ишламаганига муносабатингиз...
- Бу менга бериладиган савол эмас, менимча техник муаммолар сабаб шундай бўлди. Агар бугун VAR ишлаганида балки биз ютармидик.
- Championat.asia сайтида чиққан "Ифлос футбол" номли мақолани ўқиган бўлсангиз керак...
- Бу ҳурматли журналист иккита статистикани келтирган. Футболда жуда 10дан кўп статистика бор. Нега у бошқа статистикаларга қарамайди. Дарвозаларга зарбалар, индивидуал ҳаракатлар, тўпни олиб қўйиш ва бошқаларга эътибор қилинглар. "Атлетико" 10 йилдан буён шундай ўйнамоқда ва ЕЧЛ финалларига чиқмоқда, Испания чемпиони бўлмоқда. Асосийси натижа, жамоа қандай бунга эришади бу бизнинг муаммо. Кимдир бошқа футбол ўйнайди, кимдир курашларга бой футбол ўйнайди. Англия ёки бошқа чемпионатларга қаранглар. Бу журналистга ҳеч қандай эътирозим йўқ, балки у шундай ўйлар, лекин мен бундай ўйламайман, масалан. Мавсум охирида кўрамиз, у ҳақми ёки ноҳақми.
- Сречко Катанецга "Сўғдиёна"дан қайси футболчиларни тавсия қилган бўлардингиз?
- Йўқ, ҳар бир мураббийнинг ўз қараши бор. Катанецда вақт бор ва ўзи майдонда кўриб танлайди. Қайсидир футболчимизни тавсия қила олмайман.
- Бугун "Сўғдиёна" бир очко қўлга киритдими ёки икки очко йўқотдими?
- Агар ўйинга объектив қарасак бугун бир очко қўлга киритдик. "Бунёдкор" айни пайтда яхши формада ва бу жамоа билан дуранг яхши натижа.
- Қулматовнинг биринчи таймда алмаштирилиши нима билан боғлиқ?
- Сардор Қулматов жароҳат олди, иккинчи таймда Жасур Ҳакимов ҳам жароҳат олиб майдонни тарк этди.
- Жасур Ҳасанов 90 дақиқа ўйнаётгани жисмоний ҳолати яхшилигиданми ёки унинг ўрнига бошқа футболчи йўқлигиданми?
- Нимага, Ҳасанов ўзининг ёшига қарамай яхши ўйнамоқда ва асосий таркибга муносиб эканлиги учун ўйнамоқда. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
АҚШ Исроилга пули тўланган бульдозерларни бермади
Россия Курск вилоятидаги ҳудудларини қайтариб олишга 50 минг ҳарбий тўплади
НАТО собиқ қўмондони: “Путин Украинанинг тахминан 20 фоизини қўлга киритади”
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди
Украина ҚК бош қўмондони: “Фронтдаги вазият мураккаб ва кескинлашиши мумкин”
Фронтдаги вазият: Россия ҳарбийлари Курск областида қарши ҳужумга тайёрланмоқда
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин