ОФК Кубоги ярим финал босқичидан ўрин олган баҳсда "Насаф" Гонг Конгнинг "Ли Ман" клубини 3:2 ҳисобида мағлуб этиб, финал йўлланмасини қўлга киритди. Ўйиндан кейин ташкил этилган матбуот анжуманида меҳмонлар устози Чан Хю Минг иштирок этди ва қуйидаги фикрларни билдириб ўтди:
"Бирични бўлиб, "Насаф"ни ўта муҳим ғалаба ва финал йўлланмаси билан табрикламоқчиман. Хулосаларим, улар биздан кучлироқ экан. Бугунги рақибимиз техник томондан анча кучли жамоа эканлигини билардик.
Биз майдонда боримизни бердик. Агар хато туфайли тезкор гол ўтказиб юбормаганимизда, мағлуб бўлмаслигимиз мумкин эди. Чунки асосий вақт якунида таблодаги ҳисоб 2:2 эди. Ҳатто, ғалаба қозонишга ҳам имкониятимиз бўлди.
Рақиб тўп билан яхши муомала қилди. Бу борада ҳам уларда устунлик бор. Ўйин олдидан ўз вазиятларимиздан максимал фойдаланишга мажбурлигимизни билардик. Умуман олганда, бугун чиройли футбол гувоҳига айландик.
Яна бир жиҳатга эътиборингизни қаратишингизни сўрар эдим. Агар ярим финал икки ўйиндан иборат бўлиб, Гонг Конгда жавоб учрашуви ўтказилса, бошқача натижа бўлиши ҳам мумкин эди. Менимча, бундай мусобақаларнинг ҳал қилувчи босқичи уй-сафар тизимида ўтказилиши лозим.
Рақибимизда кучли жамоа ва яхши мураббий бор. Ўйлайманки, бу уларга ҳал қилувчи баҳсда ҳам қўл келади. "Насаф" финалда бу мураббий билан чемпион бўла олишига ишончим комил!
Ўйин учун тузилган режамиз аниқ эди. Мудофаани мустаҳкам ушлаб, қарши ҳужумлардан максимал фойдаланмоқчи эдик. Афсуски, тезкор гол барчасини ўзгартириб юборди. Бир жиҳатга эътибор берсангиз, "Ли Ман" ташкил топганига 4 йил бўлди. Кўпчилик бизни ОФК кубогида бундай кураша олишимизни кутмаганди.
Менимча, биз ҳурматга сазовор бўла олдик ва турнирни бошимизни тик тутган ҳолда тарк этяпмиз". “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Трамп Путинга қўнғироқ қилиб, Украинадаги урушни муҳокама қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди
Файзуллаев ва Европа: унга берилган икки хил баҳо...
КХДР аскарларлари урушга кирди. Разведка нима демоқда?
Туркия клуби собиқ президенти ҳакамга ҳужум қилгани учун қамоқ жазосига ҳукм қилинди