1 719
Карлос Гонсаллес: "Ўзбекистон сафидаги индивидуал кучли футболчилар натижани таъминламоқда"
23 ёшгача футболчилар ўртасидаги Осиё Кубоги саралашидан ўрин олган 3-тур доирасидаги Кувайт - Ўзбекистон (1:5) учрашуви бўлиб ўтди.
Ушбу учрашувдан сўнг Кувайт U-23 терма жамоаси бош мураббийи Карлос Гонсаллес фикрлари билан ўртоқлашди.
"Бугунги учрашув қийин ўтиши аниқ эди. Олдинги ўйинларда гуруҳдан чиқиш масаласини ҳал қилгандик. Шу боис бугун футболчиларни ғалаба руҳида майдонга тушириш осон бўлмади. Қайсидир маънода бўшашган бўлишимиз ҳам мумкин. Ҳар қандай терма жамоа ўз майдонида кучли ўйин кўрсатади. Қолаверса таркибдаги йўқотишлар ҳам ўз сўзини айтди. Биринчи бўлимдаги ўйинимиз ўхшамади. Иккинчи бўлимда эса футболчилар қўлдан келганча ҳаракат қилишди", - дейди Карлос Гонсаллес.
- Кувайт футболига сўнгги йилларда катта пуллар эвазига яхши савиядаги легионерлар таклиф қилинмоқда. Бу ёшларнинг ўсиши учун қай даражада фойдали бўляпти?
- Сиз тўғри айтдингиз. Ёш футболчилар маҳаллий тажрибали футболчилардан ўрганиши керак. Лекин қачонки улар бирга майдонда ўйнаса. Таркибимиздаги футболчиларнинг кўплари асосий таркибда кўп майдонга тушмайди. Шу боис ўйин амалиёти камроқ.
- Ўзбекистон олимпия терма жамоасини ўзингиз учун қандай кашф қилдингиз? Чунки кейинги йил ҳам мусобақада иштирок этиш учун бу ерга келасизлар ва Ўзбекистон билан тўқнаш келишинглар мумкин...
- Чиндан ҳам саралаш баҳсларини ёмон ўтказмадик. Афсуски охирги ўйинда мағлубиятга учрадик. Ҳар қандай мусобақада белгиланган вазифа амалга ошгач бўшашиш ҳолати кузатилади. Диққатни жамлаш имконсиз. Ўзбекистон олимпия терма жамоасида яхши шаклланган таркиб бор экан. Мураббийлар яхшигина ишлашгани кўриниб турибди. Рақиб сафида индивидуал футболчилар натижани таъминлади. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Шолц «тез орада» Путин билан гаплашишга тайёрлигини маълум қилди
Трамп АҚШ бош прокурори лавозимига конгрессмен Гетц номзодини илгари сурди
Реваншда ғалаба қозониш учун Тайсон Фьюрига нима керак?
1 декабрдан ичимлик ва оқова сув учун тўлов фақат электрон шаклда амалга оширилади