18:48 / 06.11.2021
1 456

Баҳром Ҳакимов: "Мендан олдинги мураббийлар ёмон ишлашди демайман, аммо..."

Баҳром Ҳакимов: "Мендан олдинги мураббийлар ёмон ишлашди демайман, аммо..."
Суперлиганинг 24-туридан ўрин олган "Машъал" - "Турон" (0:0) учрашувидан кейин меҳмонлар бош мураббийи Баҳром Ҳакимов ўз фикрларини билдирди.
"Жанговар ўйин бўлди. Йигитларга ўйин учун раҳмат, қўлларидан келганича ҳаракат қилишди, бироз омад етишмади. Урган голимизни инобатга олишмади, ҳали ўша вазият видеосини кўрмадим. Агар ҳозир очколаримиз кўп бўлганида бир очко ишладик дейишимиз мумкин эди, аммо айни пайтда йўқотган икки очко сув ва ҳаводек зарур эди. Ёмон ўйнамадик, тўғри хатоларимиз кўп. Ишлаш керак, бу йил вақтимиз ҳам етмаса керак", - дейди Баҳром Ҳакимов.

- "Турон" таркиби ёмон эмас, ёш ва тажрибали футболчилар бор. Жамоага нима етишмаяпти?
- Мендан олдинги мураббийлар ёмон ишлашди демайман. Аммо исталган юлдуз футболчини янги жамоага олиб келсангиз вақт керак бўлади. Про лигада ўйнаган 5-6 футболчи қолганида ва ёнига 3-4 нафар янги ўйинчини қўшиб, жамоавий ўйинни шакллантирса бўларди. Йигитлар ҳар бир ўйинга босим билан тушмоқда, сиз ортда қолиб кетиб бошқаларга етиб олишингиз жуда қийин.

- "Турон" ҳозирдан Про лигага тушиб кетди деб ҳисоблайсизми?
- Йўқ, ҳали имкониятимиз бор. Олдинда иккита тур бор. Ким ишонмаса эшигимиз очиқ бемалол кетаверинглар дедим. Охирги тургача ўйнаймиз. Бундан ташқари футболни мухлисларимиз учун ўйнаймиз. Уёғи бир гап бўлар. Агар Про лигага тушиб кетсак ўйин услубини янгитдан шакллантирамиз. Таркибдаги 10-12 футболчининг шартномаси бор экан, бу томонлама менга осонроқ бўлади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Баҳром Ҳакимов: "Мендан олдинги мураббийлар ёмон ишлашди демайман, аммо..."