2023 йилда Apple iPhone 15 нинг энг қиммат версияси — Pro Мах нархини оширади. Бу ҳақда таниқли инсайдер Жефф Пуга таяниб, MacRumors хабар берди.
АҚШда худди шу даражадаги жорий модел (14 Pro Мах) 1099 доллар туради. Инсайдер янги iPhone’нинг Pro Мах’дан ташқари бошқа моделлари нархи ўзгаришсиз қолишини айтмоқда. iPhone 15 Pro Мах тарихдаги энг қиммат iPhone бўлиши ҳақидаги миш-мишлар 2022 йил охиридан бери тарқалиб келмоқда.
Каттароқ батарея ва дисплейдан ташқари, iPhone 15 Pro Мах 15 Pro’дан битта катта фарққа эга бўлиши кутилмоқда. Бу 5Х ёки 6Х зоомли перископ линзалардир. Ҳозирги iPhone моделлари расмларни фақат 3х катталаштиришга қодир.
Перископ камералар аллақачон Android смартфонларида муваффақиятли қўлланилмоқда. Мисол учун, бундай модул Galaxy линиясининг флагманларида ўрнатилган. Уларнинг ёрдами билан Samsung тасвирларни сифатини йўқотмасдан оптик катталаштириш имкониятини беради.
Шунингдек, янги iPhone’лар август ойида оммавий ишлаб чиқарилиши кутилмоқда, шунинг учун iPhone 15 тақдимоти анъанага кўра, сентябр ойида бўлиб ўтади.
Apple компаниясининг янги смартфонлар ҳақидаги кузги тақдимоти яқинлашиб борган сари кўProқ маълумотлар пайдо бўлмоқда. Жумладан iPhone 15 нинг барча моделлари оширилган батарея қувватларига эга бўлиши кутилмоқда.
Шундай қилиб, смартфонларни қайта зарядламасдан ишлаш муддати узайиши мумкин. iPhone 15 Pro ва iPhone 15 учта янги рангда – малина, “ялпиз” яшил ва оч кўкда чиқарилиши ҳақида маълумотлар бор.
“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг