Хитойнинг Xiaomi компанияси сўнгги вақтда турли ақлли гаджетларни яратишда давом этмоқда. Бу гал хитойлик шоввоз Mi Alarm Clock номли ақлли будилникни тақдим қилди. Бу ҳақда "Terabayt.uz" хабар берди.
Янги гаджет фойдаланувчини ёқимли мусиқалар билан аста-секин уйғотиши мумкин. Қурилмада светодиодли ёруғлик фони кўзда тутилган, унга сигнал ўчирадиган йирик тугма ўрнатилган. Бундан ташқари, гаджетни Mi App иловаси орқали смартфондан созлаш имконияти мавжуд. Mi Alarm Clock бирламчи параметрлар бўйича ўрнатилган стандарт сигналларга эга, бироқ фойдаланувчи смартфондаги исталган оҳангни ҳам созласа бўлади. Энг қизиғи, будилник нафақат уйқудан уйғонишга, балки сокин мусиқалар остида уйқуга кетишда ҳам ёрдам беради.
Ишлаб чиқарувчининг таъкидлашича, гаджетга турли овоз баландликларини қўллаб-қувватлайдиган илғор динамик ўрнатилган. Mi Alarm Clock 30 доллар нархида сотувга чиқарилган. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Жосеп Боррел: “Халқаро жиноят судининг Нетаньяхуни ҳибсга олиш бўйича қарори ижро этилиши шарт”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Путин Украинадаги объектга баллистик ракета зарбаси берилганини эълон қилди