13:59 / 25.03.2025
174

Apple Watch Ultra 5G ва спутник алоқаси билан янгиланади

Apple Watch Ultra 5G ва спутник алоқаси билан янгиланади
Apple Watch Ultra'нинг учинчи авлоди 2025 йил сентябр ойида тақдим этилиши кутилмоқда. Янги модель 5G модеми ва спутник алоқаси қўллаб-қувватланиши билан ажралиб туради, деб Pepelac.news хабар берди. Бу ҳақда Bloomberg журналисти Марк Гурман маълум қилди.

Спутник алоқаси орқали фойдаланувчилар мобил ёки Wi-Fi тармоғи йўқ жойларда ҳам хабар юборишлари мумкин бўлади. iOS 18 чиқиши билан бу имконият фақат фавқулодда ҳолатлардагина эмас, балки оддий матнли хабарларни юбориш учун ҳам ишлайди.

Бу функция Apple Watch Ultra'ни, айниқса, фаол ҳаёт тарзи ва саёҳатни хуш кўрувчи инсонлар учун муҳим гаджетга айлантиради. Apple бу имконият билан Garmin каби рақобатчиларга қарши бозорда ўз позициясини мустаҳкамламоқчи.

Шунингдек, Гурманнинг таъкидлашича, Apple келгусида Intel модемларидан воз кечиб, MediaTek’нинг 5G RedCap технологиясини жорий қилмоқчи. Ушбу технология кам энергия сарфлайдиган ва айниқса носила гаджетлар учун мўлжалланган. Айни пайтдаги Apple Watch моделлари 4G LTE тармоқларида ишлаётган бўлса-да, iPhone қурилмалари аллақачон 5G тармоқларига ўтган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно