Бундан 2 ҳафта муқаддам Хитойнинг Meizu компанияси 6 декабрь куни Meizu M5 Note моделини намойиш этиши ҳақида хабар берган эдик. Мазкур модель тўлиқ металл корпус, SoC Helio P1 процессори, 3/4 ГБ оператив хотира ва 64 ГБ доимий хотира билан жиҳозлаган. Смартфоннинг энг оддий версияси учун 130 доллар нарх белгиланган.
Ушбу моделнинг биринчи партияси Jingdong (JD.com) онлайн-дўконида кеча, 8 декабрь куни сотувга чиқарилди. Terabayt.uz сайтида берилган хабарга кўра, харидорлар томонидан 21 сония ичида миллион дона Meizu M5 Note смартфони сотиб олинган.
Аввалроқ берилган хабарга мувофиқ, Meizu M5 Note сотувга чиқиши билан компания Meizu M3 Note моделини ишлаб чиқаришни тўхтатади. Ўтган саккиз ой мобайнида жаҳон бўйлаб 20 миллиондан ортиқ Meizu M3 Note сотилди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шимолий Корея Россияга 5,5 млрд долларлик қурол етказиб бергани айтилмоқда
Қодиров ҳарбий университетга ҳужум учун Украинадан қасос олишга ваъда берди
Путиннинг маслаҳатчиси ядро қуролини “Худонинг туҳфаси” деб атаб, ундан фойдаланишга чақирди
Вазирлик ва идоралар ходимлари сони қисқартирилмоқда
Янги Cobalt Midnight 7,3 миллион сўм қимматроқ бўлади
Хитой товушдан тез учувчи йўловчи самолётни синовдан муваффақиятли ўтказди
Рамзан Қодиров: “Чеченистондаги дрон ҳужуми оқибатида украиналик асирлар ҳалок бўлди”
Эрон яқин кунларда Исроилга «ҳалокатли зарбалар» бермоқчи