Илон Маск бир кунда 30 миллиард доллар бойиди

Илон Маск бир кунда 30 миллиард доллар бойиди

Америкалик тадбиркор Илон Маскнинг бойлиги яна 1 триллион доллардан ошди. Миллиардернинг маблағлари 5 октябрь куни бир кунда 30,6 миллиард долларга кўпайди.

Бойликнинг кескин ўсишига асосан Tesla ва SpaceX акцияларининг қиммати ошгани сабаб бўлган.

Шу тариқа, Илон Маск яна дунёдаги бойлиги 1 триллион доллардан юқори бўлган шахслар қаторига қайтди.

Миллиардернинг умумий бойлиги акциялар қийматига бевосита боғлиқ бўлгани учун унинг молиявий кўрсаткичлари бозордаги ўзгаришларга қараб тез-тез ўзгариб туради.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар