Американинг Tesla автомобиль ишлаб чиқарувчиси Хитойнинг Гуандун вилоятида ўз маблағлари ҳисобидан завод қуришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда "Наньфан души" газетасига таяниб "Кун.уз" хабар берди.
"Корхона жойлашадиган жой танлаб бўлинди, лойиҳа эса ҳокимият томонидан тасдиқланиши керак, холос. Агарда бу амалга ошса, Tesla ўз режалари ҳақида жорий йилдаёқ маълум қилиши мумкин", - деб ёзади нашр.
"Tesla маҳсулотидан келажакда камроқ йиғимлар олинади, шунингдек компания Гуандун вилояти ҳукумати томонидан қўллаб-қувватланади", - дея ёзди "Наньфан души". Сармоялар ҳажми, уни амалга ошириш муддати ва лойиҳа бошқа тафсилотлари номаълум.
Газета маълумотига кўра, 2017 йилнинг биринчи чорагида компания 25 минг дона автомобиль сотган, уларнинг 13 мингтаси Model S седани ва 12 мингтаси Model X йўлтанламасларидан иборат.
Маълумот учун, 2003 йилда ташкил этилган Tesla электромобиллар ишлаб чиқаришга ихтисослашган. 2016 йил якунларига кўра компания 7 миллиард доллар даромад олган бўлса, зарар миқдори 773 млн. долларга тенг бўлди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди