ЛГ ва Алиенваре мониторлари фойдаланувчи рухсатисиз Windows тизимига реклама дастурларини ўрнатмоқда

Монитор ишлаб чиқарувчи йирик брендлар — ЛГ ва Алиенваре атрофида янги технологик можаро келиб чиқди. Маълум бўлишича, ушбу компанияларнинг айрим монитор моделлари Windows операцион тизимига фойдаланувчининг рухсатисиз махсус иловаларни автоматик тарзда ўрнатмоқда. Бу ҳолат нафақат тизим ресурсларининг сарфланишига, балки кутилмаган реклама хабарларининг пайдо бўлишига ҳам сабаб бўлмоқда. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.
Муаммо ҳақида биринчи бўлиб Reddit ижтимоий тармоғи фойдаланувчилари хабар беришди. Хусусан, Магс_Смаш тахаллуси остидаги фойдаланувчи ўз компьютерида ҳеч қачон ўрнатмаган МкАфее антивирусидан реклама билдиришномалари кела бошлаганини пайқаган. Тизим текширилганда, бунга янги ЛГ монитори улангандан сўнг пайдо бўлган ЛГ Монитор Апп Инсталлер дастури сабабчи экани аниқланган.
ixbt.com маълумотига кўра, ЛГ УльтраГеар 27ГП83Б ва ЛГ УльтраГеар 27ГН800 каби мониторлар уланганда, Windows тизими Microsoft Сторе ва Windows Упдате орқали автоматик равишда "9ПМ9Н6Ф47ЖБ8-ЛГElectronикс.ЛGMониторАпп" идентификаторли иловани юклаб олади. Энг қизиғи, бу жараён фойдаланувчидан ҳеч қандай тасдиқ сўрамайди. Windows тизимидаги Релиабилитй Монитор ва Эвент Виевер воситалари ушбу ўзбошимчалик билан амалга оширилган ўрнатиш жараёнини қайд этган.
Нақат ЛГ, балки Алиенваре ва Dell ҳам шубҳа остида
Муҳокамалар давомида маълум бўлишича, бундай амалиёт фақат ЛГ брендига хос эмас. Dell ва Алиенваре мониторлари эгалари ҳам шунга ўхшаш ҳолатларга дуч келишганини маълум қилишди. Мутахассислар буни Asus она платаларида учрайдиган Арморй Крате дастурининг автоматик ўрнатилишига қиёслашмоқда. Бироқ, мониторлар ҳолатида учинчи томон реклама дастурларининг (блоатваре) пайдо бўлиши фойдаланувчиларнинг кескин эътирозига сабаб бўлди.Ушбу дастурий таъминотни ўчириш ҳам ўзига хос қийинчиликларни туғдиради. ЛГ Монитор Апп иловасини Microsoft Сторе орқали стандарт усулда ўчириб ташлаб бўлмайди. Фойдаланувчилар ҳозирча ечим сифатида автоюкланиш (стартуп) созламаларидан ушбу дастурни ўчириб қўйишни ёки Windows тизимидаги гуруҳ сиёсати (Груп Поликй) орқали қурилмаларга боғлиқ метамаълумотларни юклашни тақиқлашни маслаҳат беришмоқда.
Муаммони бутунлай ҳал қилиш учун гпедит.msк бўлимига кириб, Компутер Конфигуратион → Административе Темплатес → Сйстем → Девисе Инсталлатион йўналиши бўйича автоматик юклашни чеклаш талаб этилади. Баъзи радикал фойдаланувчилар эса Microsoft Сторе дўконини бутунлай блоклаб қўйишни таклиф қилмоқдалар. Ҳозирча ишлаб чиқарувчилар ушбу ҳолат юзасидан расмий баёнот беришмади.
Ўзбекистонлик фойдаланувчилар учун ҳам бу янгилик долзарб аҳамиятга эга, чунки ЛГ УльтраГеар сериясидаги мониторлар бозоримизда жуда оммабоп ҳисобланади. Агар сизда ҳам кутилмаган рекламалар пайдо бўлаётган бўлса, тизимда бегона ЛГ ёки Dell иловалари бор-йўқлигини текшириб кўриш тавсия этилади. Бундай "яширин" ўрнатишлар шахсий маълумотлар хавфсизлиги ва тизим барқарорлигига салбий таъсир кўрсатиши мумкин.






























Изоҳлар 0
…