date

OpenAI сунъий интеллекти Паул Эрдőснинг 80 йиллик гипотезасини парчалаб ташлади

OpenAI сунъий интеллекти Паул Эрдőснинг 80 йиллик гипотезасини парчалаб ташлади

OpenAI компаниясининг сунъий интеллект модели дунёнинг энг буюк олимлари ўн йилликлар давомида ечолмаган машҳур математик гипотезани рад этди. Нога Алон бошчилигидаги муаллифлар жамоасининг ушбу иши илмий ҳамжамиятни ҳайратда қолдирди. Кембриж университети профессори Тим Говерс ушбу воқеани компьютер математикаси тарихидаги бурилиш нуқтаси деб атади ва агар ушбу иш инсонлар томонидан ёзилганида, у Анналс оф Матҳематикс каби нуфузли журналда ҳеч қандай иккиланишсиз чоп этилган бўлишини таъкидлади. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.

Гап текисликдаги бирлик масофалар муаммоси (планар унит дистансе проблем) ҳақида бормоқда. ХХ асрнинг буюк математиги Паул Эрдőс ушбу масалани геометрияга қўшган энг ёрқин ҳиссаси деб ҳисоблаган. Масаланинг моҳияти шундаки, чексиз қоғоз варағига ихтиёрий нуқталар қўйилганда, улар орасида бир хил узунликдаги максимал нечта кесма ўтказиш мумкин? Эрдőс энг мақбул ечим квадрат панжара шаклида бўлади ва кесмалар сони нуқталар сонидан бирозгина кўп бўлади деб тахмин қилган эди.

Бироқ OpenAI нейротармоғи буюк математикнинг хато қилганини исботлади: нуқталарни камроқ симметрик бўлган мураккаб нақшларда жойлаштириш орқали бир хил масофадаги боғланишлар сонини бир неча баробар ошириш мумкинлиги маълум бўлди. Алгоритм ушбу ечим учун алгебраик сонлар назариясидан фойдаланди. Сунъий интеллект кўп ўлчовли фазоларда улкан панжаралар қуриб, сўнгра уларни икки ўлчовли текисликка проекциялади.

Манчестер университети олими Самуел Мансфиелднинг сўзларига кўра, инсонлар бу ечимга кела олмаганининг сабаби — геометрларнинг одатда сонлар назарияси бўйича чуқур билимга эга эмаслигидир. Сунъий интеллект эса турли фан соҳаларини синтез қилишда ўзининг устунлигини кўрсатди. Бристол университети профессори Миша Руднев бу кашфиётни "мутлоқ бомба" деб атади.

Гарчи Эрдőснинг ушбу масаласи фундаментал назария ҳисобланса-да, унинг ечими Биг Дата, кристаллография ва мураккаб тармоқ тузилмалари билан ишлашда янги воситаларни тақдим этади. OpenAI ҳозирча моделнинг архитектурасини ошкор қилмаган бўлса-да, бу умумий мақсадли сунъий интеллект (AGI) сари ташланган муҳим қадам эканини таъкидламоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Техно » OpenAI сунъий интеллекти Паул Эрдőснинг 80 йиллик гипотезасини парчалаб ташлади