Астрономлар ўлган юлдуз қолдиғидан чиққан иккинчи авлод планетасини топди

2 дақиқа ўқиш111
Астрономлар ўлган юлдуз қолдиғидан чиққан иккинчи авлод планетасини топди
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • Астрономлар оқ пакана ҲС 0209+0832 атрофида айланувчи иккинчи авлод планетасини топишди, бу эса юлдуз ҳалокатидан кейин унинг қолдиқларидан шаклланган бўлиши мумкин.
  • Ушбу газ гиганти Юпитер ҳажмидаги бўлиб, оқ пакана атрофида 4,4 Ер суткасида тўлиқ айланади.
  • Планетанинг пайдо бўлиши ҳақидаги гипотезани оқ пакана атмосферасидаги рух, мис ва ниобий каби оғир элементларнинг ғайриоддий юқори консентрацияси тасдиқлайди.

Халқаро астрономлар гуруҳи оқ пакана атрофида айланувчи иккинчи авлод планетасининг мавжудлигини кўрсатувчи илк ишончли далилларни қўлга киритди. Ушбу коинот объекти ўзининг она юлдузи ҳалокатидан кейин унинг ташландиқ моддаларидан шаклланган бўлиши мумкинлиги илмий жамоатчиликда катта қизиқиш уйғотмоқда. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.

ixbt.com нашрининг ёзишича, Юпитер ҳажмидаги газ гиганти ҲС 0209+0832 оқ паканаси атрофида ҳаракатланади ва унинг тўла айланиши тахминан 4,4 Ер суткасини ташкил этади. Одатда планеталар юлдузлар билан бир вақтда ёш ёритқични ўраб турган протопланетар дискдан пайдо бўлади. Бироқ бу ҳолатда олимлар мутлақо бошқа сценарийни илгари суришмоқда.

Ноодатий планета пайдо бўлишининг сирлари

Тадқиқотчиларнинг таъкидлашича, мазкур осмон жисми юлдуз ўз эволюциясининг сўнгги босқичларини босиб ўтиб, ташқи қобиқларини ташлаб юборганидан ҳамда оқ паканага айланганидан кейин вужудга келган. Айнан шунинг учун муаллифлар уни кўҳна афсонадаги феникс қушига қиёслашмоқда, чунки у ҳалок бўлган юлдуз моддасидан қайта “тириклика” қайтган.

Бу гипотезани тасдиқловчи асосий далил сифатида оқ пакана атмосферасидаги кимёвий таркиб хизмат қилди. У ерда рух, мис ва айниқса ниобий каби оғир элементларнинг ғайриоддий юқори концентрацияси аниқланди. Айрим моддаларнинг миқдори Қуёшдаги кўрсаткичлардан қарийб минг баравар кўп эканлиги маълум бўлди.

С-жараён ва юлдузлар эволюцияси

Аниқланган оғир элементлар қари юлдузлар ичидаги ядро реакциялари занжири ҳисобланган с-жараён билан боғлиқ. Ушбу жараёнлар айниқса юлдуз эволюциясининг кечки босқичларида, ташқи қобиқлар ташлаб юборилишидан бироз олдин фаол кечади. Айнан шу омил тизимнинг кимёвий таркибини муҳим топилмага айлантирди.

Ҳозирги вақтда оқ пакана ўзига яқин жойлашган газ гигантидан аста-секин моддаларни тортиб олмоқда. Юлдуз қолдиғи атмосферасига тушаётган бу материал астрономларга вайрон бўлаётган планетанинг кимёвий таркибини бевосита оқ пакананинг спектрига қараб ўрганиш имконини бермоқда.

NASA телескопи кузатувлари ва қўшалоқ юлдузлар сири

Тадқиқотни янада чуқурлаштириш мақсадида NASAнинг ТЕСС коинот телескопи ёрдамида қўшимча кузатувлар олиб борилди. Тизим ёрқинлигида тахминан 4,4 суткалик даврийлик топилди, бу объектнинг оқ пакана атрофида айланиш даврига тўла мос келади.

Олимларнинг фикрича, бундай янги планетанинг юлдуз ўлимидан кейин вужудга келиши махсус шароитларни талаб қилади. Дастлаб қуёшсимон юлдуз қизил гигантга айланиб, ташқи моддаларнинг салмоқли қисмини отиб юборади. ҲС 0209+0832 авваллари қўшалоқ юлдузлар тизимига кирган бўлиши мумкинлиги тахмин қилинмоқда. Иккинчи ёритқичнинг тортишиш кучи отиб юборилган модданинг бир қисмини ушлаб қолиб, уни оқ пакана атрофидаги орбитага қайтарган ва янги диск ҳамда планета туғилиши учун шароит яратган.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?