Yandex Карталар энди турли вазиятлар учун пиёда йўналишларни таклиф қилади

Yandex жамоаси ўзининг харита хизмати учун муҳим янгиланишни эълон қилди. Эндиликда Yandex Карталар фойдаланувчилари ўз хоҳишлари ва вазиятдан келиб чиққан ҳолда пиёда йўналишларни танлашлари мумкин бўлади. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.
Анъанавий энг тезкор йўналишдан ташқари, сервис турли сценарийлар учун вариантларни таклиф этади: боғлар ва диққатга сазовор жойлар орқали ўтувчи сайр йўналиши, гавжум кўчалар бўйлаб ҳаракатланиш, шунингдек, тик қияликлар ва зинапояларсиз "Осонроқ" йўналишлари шулар жумласидандир.
Зарурат туғилганда Yandex Карталар "Пандуслар билан", "Камроқ зинапоялар" ёки "Зинапоясиз" каби йўналишларни ҳам кўрсатади. Бу айниқса болалар арабачаси ёки чамадон билан ҳаракатланаётган саёҳатчилар учун жуда қулайдир.
Йўналиш вариантларини танлаш учун сунъий интеллект масъул ҳисобланади. Фойдаланувчи борадиган манзилини танлаганида, сервис AI ёрдамида шаҳар муҳитини таҳлил қилади: масалан, боғлар ва хиёбонлар мавжудлиги, баландлик фарқлари, зинапоялар сони ва кўчалар зичлиги ўрганилади.
Алгоритмлар муайян йўналиш учун қайси йўл вариантлари мос келишини ҳал қилади ва сўнгра уларни фойдаланувчига танлаш учун тақдим этади. Ушбу янгилик шаҳар бўйлаб ҳаракатланишни янада қулай ва шахсийлаштирилган қилишга қаратилган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!