iPhone Ultra букланиш бурчагини аниқлаб, интерфейс ва овозни мослаштиради

iOS 27 операцион тизимининг бета-версиясида бўлажак iPhone Ultra (ёки iPhone Фолд) моделининг букланиш механизмига оид қизиқарли маълумотлар топилди. Digital Chat Station инсайдерининг хабар беришича, смартфон шарнирнинг очилиш ва ёпилиш бурчагини реал вақт режимида юқори аниқликда ўлчаш имкониятига эга бўлади. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.
Қурилма ўзининг ёпиқ, тўлиқ очилган ёки ярим букланган ҳолатини мустақил аниқлай олади. Шунга мувофиқ, интерфейс элементларининг жойлашуви динамик тарзда ўзгаради: масалан, ёпиқ ҳолатда iPhone каби стандарт экран, очиқ ҳолатда эса iPad услубидаги ишчи стол пайдо бўлади. Шунингдек, динамиклар овози ҳам қурилманинг ҳолатига қараб созланиши айтилмоқда.
Таниқли блогер Саҳил Кароул яқинда iPhone Фолд прототипларини классик оқ ва қора рангларда намойиш этди. Кутилишича, буклама iPhone «китобча» форматида бўлиб, унинг ички экрани 7,7 дюйм, ташқи дисплейи эса тахминан 5,3 дюймни ташкил қилади. Қурилманинг ўзига хос жиҳати — овоз тугмачаларининг корпус юқори қисмига кўчирилишидир.
Миш-мишларга кўра, ўнг томондаги қувват тугмаси Тоуч ИД датчиги билан бирлаштирилади, бу эса Apple смартфонларига бармоқ изи сканери қайтаётганидан далолат беради. Digital Chat Station аввал ҳам Xiaomi 15 ва бошқа флагманлар ҳақидаги маълумотларни расмий тақдимотдан олдин аниқ эълон қилиши билан ишонч қозонган эди.





























Изоҳлар 0
…