Геомагнит бўронлар ер юзидаги ҳароратни кескин ўзгартириши аниқланди

Қуёшдаги фаоллик ва геомагнит бўронларнинг Ер атмосферасига таъсири аввал тахмин қилинганидан анча кучлироқ экани маълум бўлди. Янги илмий тадқиқотларга кўра, кучли магнит бўронлари сайёрамизнинг айрим ҳудудларида об-ҳаво шароитларини бир сутка ичида ўнлаб даражага ўзгартириб юбориш имкониятига эга. Бу кашфиёт космик об-ҳаво ва ер усти иқлими ўртасидаги боғлиқлик ҳақидаги тасаввурларни тубдан ўзгартирмоқда. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.
Геопҳйсикал Ресеарч Леттерс журналида эълон қилинган тадқиқот 67 йиллик метеорологик маълумотлар таҳлилига асосланган. Олимлар ЭРА5 атмосфера реанализи базасидан фойдаланиб, 1950-йиллардан буён кузатилган барча йирик геомагнит тебранишларни ўрганиб чиқдилар. Натижалар шуни кўрсатдики, Қуёшдан келаётган плазма оқимлари ва чақнашлар Ер магнитосферасига урилганда, бу нафақат алоқа тизимларига, балки қуйи атмосфера қатламларидаги ҳарорат ва босимга ҳам бевосита таъсир қилади.
Об-ҳаво аномал даражада ўзгариши мумкин
Тадқиқот муаллифларининг таъкидлашича, магнит бўронлари даврида ҳарорат, ёғингарчилик миқдори ва радиация балансида яққол оғишлар кузатилади. Айниқса, Шимолий Америка минтақасида, хусусан, қиш мавсумида бу таъсир жуда юқори. Айрим ҳолатларда ҳаво ҳароратининг ўзгариши ўнлаб даражага етиши қайд этилган, бу эса Қуёшнинг 11 йиллик сикли давомида кузатиладиган оддий тебранишлардан (даражанинг ўндан бир қисми) бир неча баробар кучлироқдир.Ушбу жараённинг механизми "пастга йўналтирилган" энергия узатиш тамойили билан тушунтирилади. Қуёш бўронлари энергияси дастлаб ионосфера ва атмосферанинг юқори қатламларига таъсир кўрсатади. Сўнгра бу энергия стратосферадаги қутб уюрмалари (полар вортех) ва кучли ҳаво оқимлари (жет стреам) орқали пастга узатилиб, биз яшайдиган тропосферадаги об-ҳаво харитасини қайта шакллантиради.
Прогнозлар аниқлиги ошади
Ҳозирги вақтда амалдаги метеорологик ва иқлимий моделлар геомагнит бўронларнинг об-ҳавога бундай тезкор таъсирини ҳисобга олмайди. Бу эса кутилмаган экстремал об-ҳаво ҳодисаларининг башорат қилинмаслигига сабаб бўлиши мумкин. Олимларнинг фикрича, космик об-ҳаво параметрларини прогноз тизимларига интеграция қилиш об-ҳаво маълумотларининг аниқлигини сезиларли даражада оширади.Тадқиқот давомида қуйидаги асосий қонуниятлар аниқланган:
- Магнит бўронларининг таъсири қиш ойларида бошқа мавсумларга қараганда кучлироқ намоён бўлади;
- Бўрон қанчалик кучли бўлса, атмосферадаги оғишлар шунчалик чизиқли равишда ортиб боради;
- Ёғингарчилик миқдори бўронлардан сўнг айрим ҳудудларда кескин камайиши кузатилади;
- Эффектлар глобал эмас, балки минтақавий характерга эга бўлиб, асосан юқори кенгликларда яққол сезилади.






























Изоҳлар 0
…