date
views 10 032

Instagram тарихидаги энг машҳур сурат эълон қилинди

Instagram тарихидаги энг машҳур сурат эълон қилинди

Америкалик фотомодель Кендалл Женнернинг фотосурати Instagram тарихидаги энг машҳур сурат деб тан олинди. The Independent хабарига асосланиб Daryo нашри хабар беришича, 2015 йил майида жойлаштирилган фотосурат 2,6 миллионта лайк йиққан.

19 ёшли Женнер ўз саҳифасига жойлаштирган суратда унинг оқ либосда полда ётганини, ёйилиб турган соч толаларидан эса юракча кўринишидаги шакллар ясалганини кўриш мумкин.

Instagram’даги машҳурлик бўйича аввалги рекорд телеюлдуз Ким Кардашьян ва рэпер Канье Уэстнинг никоҳ маросими тасвирланган фотосуратга тегишли эди. 2014 йил май ойида Италияда олинган сурат 2,4 миллионта лайк тўплаганди.

Женнер жаҳондаги энг талабгир ёш моделлардан бири ҳисобланади, у шунингдек «Кардашьян оиласи» номли реалити-шоудаги иштироки билан ҳам танилган. Кендалл – телеюлдуз Ким Кардашьяннинг ўгай синглисидир.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Instagram тарихидаги энг машҳур сурат эълон қилинди