Microsoft Windows 11 ўйин компьютерлари учун оператив хотира тавсиясини ўзгартирди

Microsoft замонавий ўйин компютерлари учун 32 GB RAM тавсиясини расмий веб-сайтидан олиб ташлади. Windows Ўқув марказидаги ушбу тавсия жойлаштирилган саҳифа ҳам ўчирилиб, фойдаланувчилар бўлим бош саҳифасига йўналтирилмоқда. Мутахассислар бу қарорни DDR4 ва DDR5 оператив хотира модуллари нархининг ошиши билан изоҳламоқда.
Microsoft компанияси ўз расмий веб-сайтидан замонавий ўйин компьютерлари учун оптимал оператив хотира ҳажми сифатида 32 GB RAM талабини олиб ташлади. Ушбу ўзгариш кўплаб технология ихлосмандлари ва мутахассисларнинг эътиборини тортди, чунки бу ҳолат оператив хотира бозоридаги умумий вазият ҳамда компаниянинг стратегияси ўзгарганидан дарак бериши мумкин. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.
ixbt.com ва Windows Латест нашрлари хабар қилишича, гап дастлаб Windows Ўқув марказида эълон қилинган мақола ҳақида бормоқда. Унда 32 GB оператив хотира ҳажми замонавий ААА-тоифадаги ўйинларни севувчилар, фон режимида кўплаб иловаларни ишлатувчилар ҳамда турли модификацияларни ўрнатишни хоҳловчилар учун энг мақбул ва хавотирсиз конфигурация эканлиги таъкидланганди.
Тавсия этилган саҳифа нима сабабдан йўқолди?
Ҳозирги вақтда мазкур қўлланма жойлаштирилган саҳифа бутунлай ўчириб юборилган. Фойдаланувчилар уни очишга уринар экан, автоматик тарзда бўлимнинг бош саҳифасига йўналтирилмоқда. Бу эса Microsoft ўз қарашларини қайта кўриб чиқаётганини билдиради.Мутахассисларнинг фикрича, бу қарорга жаҳон бозорида DDR4 ва DDR5 туркумидаги оператив хотира модуллари нархининг ошиб бораётгани сабаб бўлган. Нархларнинг қимматлашуви шароитида компьютер ва ноутбук ишлаб чиқарувчилар яна 8 GB оператив хотирага эга бошланғич моделлар чиқаришга қайтмоқда.
Бозордаги янги тенденциялар
Ажабланарлиси шундаки, ушбу ўзгаришларга айнан Microsoft компаниясининг ўзи ҳам қўшилди. Яқинда тақдим этилган Surface Pro 12, Surface Laptop 13 ҳамда Surface Laptop фор Бусинесс қурилмаларининг айрим базавий версиялари айнан 8 GB RAM билан чиқарилди.Шу билан бирга, Microsoft операцион тизим ресурсларини тежаш бўйича ҳам айрим қадамларни ташламоқда. Компания аввалроқ Windows 11 тизимини чуқур оптимизация қилиб, унинг оператив хотирага бўлган талабини камайтиришини маълум қилган эди. Бу айниқса 8 GB RAM ҳажмига эга бўлган қурилмалар эгалари учун муҳим аҳамият касб этади.






























Изоҳлар 0
…