
Apple компанияси App Store`га хакерлар томонидан йирик ҳужум уюштирилганидан сўнг унда пайдо бўлган зарарли дастурларни ўчириш ишлари олиб борилаётганини маълум қилди.
Apple ўз ҳаракатларига бир қатор киберхавфсизлик компаниялари юзлаб қонуний иловалар ичига XcodeGhost зарарли дастури ўрнашиб олгани ҳақида маълум қилганидан сўнг изоҳ беришга мажбур бўлди.
Reuters агентлигининг қайд этишича, хакерлар биринчи марта тизимнинг мустаҳкам ҳимоясини бузиб киришга муваффақ бўлишган. Айни пайтда Qihoo360 Technology Co компанияси 344та зарарланган иловани аниқлади. App Store интернет дўконидан қанча илова ўчириб ташлангани айни пайтда маълум эмас. Бунгача эса дастурларнинг зарарланиши билан боғлиқ беш ҳолат ҳақида хабар қилинган эди.
Apple хабарига кўра, хакерлар дастурчилар учун ортиқча кодларни тузилаётган дастурларга автоматик киритишга хизмат қилувчи Xсode расмий воситаси номи остида ниқобланган вирусни жойлаштиришга муваффақ бўлишган.
Агентлик маълумотларига кўра, зарарланган иловалар ичида WeChat мобил чати, такси чақиришга мўлжалланган Didi Kuaidi ва NetEase Inc интернет порталининг мусиқа иловалари бор.
Айни пайтда компания iPhone ва iPad қурилмалари эгаларига киберҳужум натижасида уларнинг қурилмалари зарарланганини қандай йўл билан аниқлаш усуллари тўғрисида маълумот берганича йўқ. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар