08:56 / 30.05.2018
2 776

Энг мустаҳкам смартфон номи эълон қилинди

Энг мустаҳкам смартфон номи эълон қилинди
Motorola Moto Z2 Force энг мустаҳкам смартфон дея эълон қилинди. Tom’s Guide портали экспертлар тадқиқотига асосланиб, шу ҳақида хабар берди деб ёзмоқда Кун нашри.

Тажриба давомида мутахассислар ҳар хил ишлаб чиқарувчилар телефонларини турли баландликлардан ирғитишди ва сувда чўктиришди. Тест натижаларига кўра, Motorola Moto Z2 Force максимал 10 баллдан 8,5 балл тўплади.

Рейтингнинг иккинчи ва учинчи ўринлари LG X Venture ва iPhone X смартфонларига насиб этди. Топ-5 рўйхатига шунингдек LG V30 ва Samsung Galaxy S9 смартфонлари киритилди.

iPhone SE эса энг "нозик" телефон дея эълон қилинди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)