date
views 4 765

«Meizu» суратга олишни хуш кўрувчилар учун ҳамёнбоп смартфон тақдим этди

«Meizu» суратга олишни хуш кўрувчилар учун ҳамёнбоп смартфон тақдим этди
Фото: «Лайфхакер»
«Meizu» компанияси 13 ва 2 мегапикселли камера сенсорлари ўрнатилган ҳамёнбоп М6Т смартфонини тақдим этди, деб ёзади «Хабар» нашри.

Мазкур смартфоннинг учта рангли вариантда сотувга чиқарилади: қора, тилларанг ва қизил.

Смартфон мобиль қурилмалар ёрдамида суратга олишни хуш кўрувчилар учун айни муддао. Расм сифатига 13 (RGBW) ва 2 мегапикселли иккиталик модул жавобгар. Модулнинг иккинчиси «портрет» режимида суратга олиш вақтида фоннинг хиралашишини таъминлайди.

Селфи учун эса 8 мегапикселли камера ўрнатилган бўлиб, у «ArcSoft» алгоритми ёрдамида суратларни қайта ишлайди. «Meizu MT6»нинг ичига «MediaTek МТ6750» процессори ўрнатилган. Тезкор хотирасининг ҳажми 2/3 гигабайтни, ички хотираси эса тегишли равишда 16 ёки 32 гигабайтни ташкил этади. Шунингдек, қурилмага 3300 мА/соат сиғимли аккумулятор ўрнатилган.

Смартфонга томонлар нисбати 18:9 бўлган 5,7 дюймли дисплей ўрнатилган. Бармоқ изи сканери эса кўрпус орқасига жойлаштирилган. Смартфон «Android Nougat» операцион тизимида ишлайди.

2 гигабайт тезкор ва 16 гигабайт ички хотирага эга ушбу қурилмани 190 долларга харид қилиш мумкин бўлади. Смартфон июль ойидан сотувга чиқади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » «Meizu» суратга олишни хуш кўрувчилар учун ҳамёнбоп смартфон тақдим этди