"OnePlus 6T" смартфони сотувга чиқарилганига ҳали кўп бўлмади, шунга қарамай, "OnePlus" ушбу флагман смартфонга ворис сифатида бир эмас, иккита смартфонни тақдим этмоқда.
Янги қурилмаларга доир тафсилотларни компания вакили сўзларига асосланиб, CNET ресурси тарқатди.
Манбанинг сўзларига кўра, "OnePlus 6T" смартфонининг бевосита ворисига айланиши кутилаётган 'OnePlus 7" смартфони бешинчи авлод алоқа тармоқларини қўллаб-қувватламайди.
5G тармоқни қўллаб-қувватловчи алоҳида модель тайёрланмоқда. У нисбатан қимматроқ бўлади, “оддий” "OnePlus 7" эса шу компания смартфонлари учун одатий нархларда бўлади.
"OnePlus"нинг илк 5G-смартфони ва "OnePlus 6T"нинг бевосита вориси тақдимоти 2019 йил бошида бўлиб ўтиши кутилмоқда.
Тақдимотнинг 25-28 февраль кунлари Барселонадаги MWC 2019 кўргазмаси доирасида бўлиб ўтиши эҳтимоли катта. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди