15:35 / 20.02.2020
4 410

Долзарб ихтиро: 11-синф ўқувчиси одамларни ис газидан асрайдиган робот яратди

Долзарб ихтиро: 11-синф ўқувчиси одамларни ис газидан асрайдиган робот яратди
“Қамчиқ” Махсус қидирув, ёнғин-қутқарув бошқармаси “Қамчиқ” довони ҳудудидаги 16-мактаб ўқувчилари билан доимий профилактик тадбирлар ва суҳбатлар ўтказиб келади.

Шундай тадбирларнинг бирида 11-синф ўқувчиси Мирзаев Зуфарнинг қутқарувчилик касбига бўлган меҳри ва шижоати мутахассисларнинг эътиборини тортди. Зуфарнинг қобилияти шундаки, у турли техника ихтироларини яратишга қизиқади. У бугунги кунда ўндан ортиқ ихтироларни яратишга улгурган.

Бошқарманинг “Ис газидан заҳарланишни олдини олиш”, “Ҳаво ва газ аралашмасининг чақнаши” ҳамда “Ёнғинларнинг келиб чиқишини олдини олиш” каби мавзулардаги тарғибот тадбирларида иштирок этиш учун Зуфар хонада ис гази тарқалганда аниқлайдиган қурилма (робот) яратди.

Табиий ва ис газини аниқлайдиган қурилманинг ташқи кўринишини кичик роботга ўхшатиб йиғилган. Робот хонадондаги мавжуд маиший газ ускунлари ва газ қувурлари атрофида доимий ҳаракатда бўлади. Агар хонада газ ҳиди сезилса робот баланд частотали овоз ва огоҳлантирувчи махсус чироқ ёнади ҳамда унга ўрнатилган мониторда “Диққат газ” деган огоҳлантирувчи маълумот пайдо бўлади. Одатий ҳолда робот мониторида хона ҳарорати ва хона намлиги тўғрисида доимий маълумот узатилиб туради.

Манба: fvv.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Долзарб ихтиро: 11-синф ўқувчиси одамларни ис газидан асрайдиган робот яратди