16:00 / 06.05.2020
3 213

Дунёдаги энг яхши таъмирбардошли смартфонлар рейтинги эълон қилинди

Дунёдаги энг яхши таъмирбардошли смартфонлар рейтинги эълон қилинди
Фото: IXBT
iFixit компанияси мутахассислари таъмирлашга бардошлилиги жиҳатида энг яхши смартфонлар рейтингини эълон қилди, деб хабар беради IXBT.

Биринчи ўрин Fairphone 3’га насиб этди. У iFixit тарихида максимал баҳони олган тарихдаги иккинчи телефонга айланди. Fairphone 3 ўзидан олдинги аждодидаги каби модул конструкциясига эга бўлиб, уларни осонлик билан алмаштириш мумкин. Шунингдек, қурилмага ечилувчи аккумулятор ўрнатилган, бу эса бугунги кунда жуда кам учрайди. Аккумулятор ва Fairphone 3 экранини Phillips ёки Torx отвёрткалари ёрдамида ечиб олиш мумкин.

Иккинчи ўрин Германиянинг Shiftpone компанияси томонидан яратилган Shift6m моделига насиб этди. Смартфон 10 баллдан 9 баллни қўлга киритган бўлиб, ечилувчи аккумулятори, шунингдек, дисплейи елимсиз, фақатгина винт ва қистиргичлар билан жойига қотирилгани учун эътироф этилган.

Учинчи ўриндан эса 6 балл билан ўтган йили ишлаб чиқарилган Google Pixel 3а жой олди. Ундан кейинги поғонада OnePlus 7Т (5 балл) жойлашган. Мазкур смартфонларни таъмирлаш осон эмас, бироқ улар барибир бу борада қолган Android телефонлардан яхшироқ.

Рейтингнинг охиридан Моtо G ва E ўрин олган бўлиб, унинг аккумулятори ва бошқа қисмлари осон ечилади. Бундан ташқари, Моtorola телефон қисмларини сотиш билан шуғулланувчи кам сонли машҳур ишлаб чиқарувчилардан ҳисобланади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Дунёдаги энг яхши таъмирбардошли смартфонлар рейтинги эълон қилинди